Lava


Лава (италянча: лава — ўпирилиш) — вулкан кратерлари, ер ёриқларидан оқиб ёки отилиб чиқадиган оловсимон суюқ ва қовушқоқ модда (магма). Лаванинг совиб қотишидан эффузив тоғ жинслари ҳосил бўлади. Лаванинг ҳарорати кимёвий таркиби ва ундаги газ миқдорига қараб кескин фарқ қилади. Масалан, Ииле-велуч (Камчатка) вулкани андезитли лавасининг температураси 700—750°, Лассен-Пик (Калифорния) дацит лавасиники — 75°, Ключи Сопкаси базалт лавасиники — 870—1200° бўлган. Таркибидаги силикат кислота (СиО2)ҲҲҲр миқдорига қараб асосли (СиО2 < 52%), ўрта (СиО2 > 65%) ва нордон (СиО2 < 65%) лава ларга бўлинади. Асосли ва ўрта лавалардан базалт, андезит ва диабазлар пайдо бўлади. Нордон лава қуюқроқ бўлгани учун катта майдонларга ёйилмай дўнглик (гумбаз)лар ҳосил қилади. Одатда, нордон лавалар учувчан компо-нентларга бой бўлиб, шиддатли вулкан отилишларини вужудга келтиради. Нордон лавадан кварсли порфир, липарит, дацит, фелзитлар ҳосил бўлади[1].
Яна қаранг
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |