Лавлаги, Сан Франсиско фермаларидан бирида

Лавлаги (Бета) — шўрадошлар оиласига мансуб бир, икки йиллик ўцимон ўсимликлар туркуми; сабзавот, хашаки, шакарли экин. 16 тури бор. Ўрта Ер денгизи атрофларида, Осиё, Закавказе, Ҳндистон, Франсия, шунингдек, Буюк Британия, Скандинавия мамлакатларида тарқалган. Деҳқончиликда ош Лавлаги, хашаки Л. ва қанд Л. га бўлинадиган оддий Л. (В. вулгарис) тури ва қанд Л.нинг тур хили бўлган баргли Л. (ёки манголд Л. — Бетаcиcа — овқатга барги ёки барг банди ишлатилади) экилади. Ёввойи Л. қадим замонлардан овқатга ишлатиб келинган. Милоддан аввалги 2—1-минг йилликда баргли Л. маданийлаштирилган. Мил. бошларида маданий илдизмевали шакллари экила бошлади. ХВИИИ асрда хашаки Л. нинг дурагайларидан қанд Л. яратилган. ХИХ аср охири ва ХХ асрда бу экин барча қиталарга тарқалди.

Ош лавлаги — қизил Л., қизилча, сабзавот Л. — экилгандан сўнг биринчи йили 0,4—0,9 кг катталикда илдизмева ва барг тўплами ҳосил қилади. Намсевар ва ёруғсевар ўсимлик, совуққа, қурғоқчиликка чидамли. Барча деҳқончилик минтақаларида экилади. Ўзбекистонда Бордо — 237, Бикоресс (2002-йилдан), Рос ва бошқа навлар раёнлаштирилган. Ҳосилдорлиги 300—400 с/га ва ундан юқори.

Хашаки Л. — биринчи йили 10– 12 кг лик илдизмева ва баргтўплами ҳосил қилади. Ширали озуқа сифатида чорва молларига берилади. 100 кг илдизмевада 12,2 озуқа бирлиги ва 0,9 кг ҳазм бўлувчи протеин, 100 кг баргида 10,2 озука бирлиги ва 1,8 кг ҳазм бўлувчи протеин мавжуд. Хашаки Л. намга талабчан, ёруғсевар, совуққа чидамли. Америка (АҚСҲ, Канада, Бразилия), Янги Зеландия, Африка (Жазоир, Тунис), Европа, шу жумладан, Беларус, Украина, Болтиқбўйи мамлакатларида кўп экилади. Ҳосилдорлиги 300-400 с/га.

Қанд Л. — қанд-шакар саноати хом ашёси. Чиқиндилари чорва молларига ем (меласса ва ўғит) сифатида ишлатилади. Экилган йили таркибида 14— 20% (баъзида 24% гача) қанд бўлган илдизмева (ўртача оғирлиги 300—600 г) беради. Қанд Л. иссиқсевар ва нам-севар, қурғоқчиликка чидамли. Уруғи униб чиқиши учун ҳарорат 10—12°, яхши ривожланиши учун 20—22° бўлиши лозим. —4, —5° да нобуд бўлади. Қанд Л. АҚСҲ, Россия, Украина, Қо-зоғистон, Ўзбекистонда ХХ асрнинг 40-йилларда ва 90-йиллар бошидан (Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида) етиштирилади. Жаҳон бўйича қанд Л. ялпи экин майдонлари 6,7 млн.га, ўртача ҳосилдорлик 392 с/га, ялпи ҳосили 263 млн. т (1999). Ҳосилдорлиги интенсив технологияда парвариш қилинганда 350—400 с/га. Кенг қаторлаб ёки пунктир усулида экилади. Парвариш яганалаш, чопиқ, озиқлантириш, суғоришдан иборат. Ўзбекистонда Астро, Садо, Ромео, Элдона ва бошқа навлари экилади.

Касалликлари : серкоспороз, кул, нематода касалликлари.

Зараркунандалари: Л. узунбуруни, ширалар, Л. парвонаси, тунламлар, кемирувчи тунламлар, дала парвонаси, Л. пашшаси, Л. пояхўрлари. Зараркунанда ҳашаротлар ва касалликларга қарши кураш чоралари: агротехника чора-тадбирларига амал қилиш, қатор ораларига ишлов бериш, бегона ўтларнинг ўсишига йўл қўймаслик, зараркунандаларнинг тухумларига қарши трихограмма, қуртларига қарши эса бракон, шираларга қарши олтинкўзлар личинкаларини қўллаш. Кимёвий дорилардан золон (30% намланадиган кукун) — 3,0—3,7 кг/га, БИ-58 (0,5-1,0 л/га), децис (0,25-0,5 л/га), саратон шираларга қарши малфос — 0,6—0,8 л/га ва қандалалар, ковакловчи пашша, куяларга қарши 1,0—1,2 л/га, омайт — 1,0 л/га, илдизқирқар тунламларга қарши сиракс — 0,4 л/га ўсув даврида пуркалади. Ад.: Петров В. А., Борзаковский И. В., Учебная книга свекловода, М., 1985. Ботир Азимов, Зуҳра Саидова.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил