Lavrdoshlar
Qiyofa
Лаврдошлар (Лаураcеаэ) — икки уруталлали ўсимликлар оиласи. Дарахт ва буталар, баъзан ярим бута ва ўтлар. Айрим турлари паразит. Барги оддий, этли, доим яшил, пояда кетма-кет жойлашган. Гули икки (баъзан бир) жинсли, тўғри, майда тўпгул. Меваси бир уруғли, резаворсимон ёки данакли. Барги, пўстлоғи ва бошқа қисмларида эфир мойлар ишлаб чикарадиган безчалари бор. Асосан, тропик, баъзан субтропик иқлимда ўсадиган 40—50 туркумга мансуб 2000 дан ортиқ турни ўз ичига олади. Кўп турлари (мас, лавр) зиравор сифатида фойдаланилади ёки улардан тиббиёт ва фармацевтика учун зарур бўлган эфир мойлари ва камфора олинади. Купчилик Л. нинг ёғочи мебел ишлаб чиқариш учун хом ашё ҳисобланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |