Nurali qiziq Nurmat oʻgʻli
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
- Википедияда исми Лайзон бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Нурали қизиқ Нурмат ўғли, Лайзонгул (1882— Қўқон —1969) — халқ қизиқчиси, аскиячи, найрангбоз, эртакчи. Тошкентлик Ориф найранг, қашқарлик Исмоил Ҳожидан найранг ва чиннилар (лаган, тақсимчалар ва бошқалар) билан томоша кўрсатишни ўрганган. 1909—1914 йилларда Юсуфжон қизиқ билан аския ва қизиқчиликда тортишган. Асосан, томошаларни якка ўзи кўрсатган. Репертуаридан кулги-ҳикоялар, лоф, накд ва латифалар ўрин олган. Нурали қизиқ Нурмат ўғлининг иплар ердамида ҳаракатга келтирувчи Лайзонгул деган қўғирчоғи бўлиб, уни таърифлаб қўшиқ айтган. "Лайзонгул" лақаби шундан. Ўрта Осиё ва Қозоғистоннинг кўпгина шаҳарларида томошалар кўрсатган, ҳикоялари, таърифларини ўзбек, қозоқ, тожик, уйғур тилларида олиб борган. Асосан, Фарғона водийси ва Тошкентда ижод этган. Нурали қизиқ Нурмат ўғли тилидан ўнлаб қизиқчилик ва эртаклар ёзиб олинган, шундан бир қисми 1990-йилда "Луқмони Ҳаким" номи билан нашр қилинди.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |