Lojuvard
(Lazuritdan yoʻnaltirildi)
Ложувард (форс. — мовий), лазурит, ляпис-лазур — минерал. Кимёвий таркиби (На,Cа)г[Ал СиОЖ6(СО4, C1,С)2. Куб сингонияда кристалланади. Асосан, тўқ кўк, бинафша ва кўкимтир-яшил яхлит, зич тусдаги майда донадор массалар кўринишида, баъзида кристаллар ҳолида учрайди. Қаттиқлиги 5,5—6,0. Зичлиги 2,3—2,4 г/см³. Ялтироклиги шишасимон. Хлорид кислотада парчаланади. Контакт метаморфли оҳактошларда ишқорли ва камроқ отилиб чиққан нордон тоғ жинслари ва уларнинг пегматитларига яқин жойларда вужудга келади. Кўп ҳолларда флогопит, гумит ва форстерит билан бирга учрайди.
Энг йирик конлари Афғонистон (Бадахшон), Тожикистон ва Россияда (Байкал бўйида). Қимматбаҳо безак тош сифатида ишлатилади, ундан мовий рангдаги бадиий бўёқлар ҳам олинади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |