Ле-ман — Франсиянинг шим.ғарбий қисмидаги шаҳар, Сарта дарёси соҳилида. Сарта департаментининг маъмурий маркази ва Мен тарихий вилоятининг бош шаҳри. Аҳолиси 150,6 минг киши (1999). Транспорт йўллари тугуни. Автомобилсозлик, авиасозлик, тўқимачилик, кимё саноати, телевизорлар ишлаб чиқариш корхоналари, бадиий музей бор. Меъморий ёдгорликлардан собор (ХИ—ХИИ асрлар) ва черковлар (Х—ХИВ асрлар) сақланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил