Леао Бутрон Готуссо (испанча: Леао Бутрóн Готуззо; 1977-йил 6-мартда Перунинг Лима шаҳрида туғилган) - дарвозабон позициясида тўп сурган перулик футболчи. Леао Бутрон Перу терма жамоаси сафида ҳам дарвозабон сифатида жамоа шанини ҳимоя қилган.

Клубдаги карераси

Леао фаолиятини "Спортинг Кристал" жамоасида бошлаган. 1996-йилда у Перу чемпионатида дебют қилади ва ўша мавсумда мамлакат чемпионига айланади. Леао жамоада беш мавсум ўйнагач, барқарор ўйин тажрибасига эга бўлиш учун Алянс Атлетикога ўтади. Икки йил давомида у жамоанинг доимий дарвозабони бўлди. 2003-йилда Леао Алиянза Лимага кўчиб ўтди. Бутрон янги жамоасига кетма-кет икки маротаба чемпион бўлишига ўз ҳиссасини қўшган ва мавсумнинг энг яхши дарвозабонларидан бирига айланган.

2006-йилда Леао Универсидад Сан Мартин клубига қўшилди. У клубда олти мавсумни деярли асосий таркибда ўтказади. Шундан сўнг Бутрон яна уч марта чемпион бўлди ва Универсидад учун барча турнирларда 200 дан ортиқ ўйин ўтказади.

2013-йил бошида у Мелгар клубига қўшилади. 17-феврал куни Хуан Аурич клубига қарши ўйинда Леао янги клуби сафида дебют қилди. 2015-йилда Бутрон Алианза Лимага қайтиб, Жорж Форситнинг ёрдамчисига айланади.

Халқаро карераси

1997 ва 1999-йилларда Бутрон учинчи дарвозабон сифатида Америка кубоги учун жамоа таркибида бўлган. 2001-йил 7-мартда Леао Перу терма жамоасида Гондурас терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида дебют қилади. 2004-йилда у учинчи марта ўз уйида бўлиб ўтган Америка кубогида иштирок этади, лекин аввалги ўйинлардаги каби майдонга тушмайди.

2007-йилда Бутрон Венесуэлада бўлиб ўтган Америка кубогида асосий дарвозабон сифатида иштирок этади. Турнирда у Уругвай[1], Венесуэла[2], Боливия[3] ва Аргентина[4] жамоаларига қарши ўйинларда иштирок этган.

2011-йилда Леао Аргентинада бўлиб ўтган Америка Кубогида бронза медални қўлга киритган. Аммо турнирда иштирок этиш жараёнида захирада ўтиради ва бир дақиқа ҳам майдонга тушмайди.

Ҳаволалар

  1. ↑ „Уругвай ВС. Перу 0:3“ (эн). соccерwай.cом (2007—06—27). 2016-йил 27-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 16-март.
  2. ↑ „Венесуэла ВС. Перу 2:0“ (эн). соccерwай.cом (2007—07—01). 2016-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 16-март.
  3. ↑ „Перу ВС. Боливия 2:2“ (эн). соccерwай.cом (2007—07—04). 2016-йил 11-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 16-март.
  4. ↑ „Аргентина ВС. Перу 4:0“ (эн). соccерwай.cом (2007—07—09). 2016-йил 11-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 16-март.