Learjet 35
Леаржет 35 (ЛЖ35) — бу Леаржет бизнес-классидаги реактив маъмурий самолёт бўлиб (Леаржет 35 ва Леаржет 36 версиялари), АҚШ Ҳарбий- ҳаво кучларининг C-21А ҳарбий транспорт самолёти ҳисобланади.
Ривожланиш ҳамда самолёт дизайни
Самолёт иккита Гарретт ТФЕ731 турбофан двигатели билан таъминланган. Самолёт салони 6-8 йўловчини ўз бағрига қабул қилиш имконига эга. Леаржет 36 версиясида самолёт орқа фюзеляжда қўшимча ёнилғи бакларини жойлаштириш учун кичрайтирилган йўловчи кабинаси ҳам мавжуд.
Двигателлар орқа фюзеляжнинг ён томонларидаги населларга ўрнатилган. Ҳамда қанотлар битта тирқишли қанотлар билан жиҳозланган. Шу билан бир қаторда, қанот ёнилғи баклари қанот учларида жойлашганлиги ушбу самолёт дизайнини бошқа самолётлардан ажратиб туришида муҳим аҳамият касб этади.
Самолёт Леаржет 25 БГФга(бу ерда „ГФ“ Гарретт Фанни англатади) янги Гарретт ТФЕ731 двигателларини ўрнатилиши орқали самолётнинг двигател қуввати оширилган ҳамда шовқин камайишига эришилган. Янги модел Леаржет 35 деб аталган. Самолёт 1971-йилнинг май ойида илк парвозини амалга оширган.
Эксплуатация тарихи
1976-йилда америкалик профессионал голфчи Арнолд Палмер Леаржет 36 самолётида дунё бўйлаб 36990 км (22894 миля) масофани 57 соат 25 дақиқа 42 сонияда учиб ўтган[1].
Модификациялари
Леаржет 35
Иккита ТФЕ731-2-2А двигатели билан жиҳозланган Леаржет 35 модели Модел 25 дан 13 сантиметр узунроқ бўлган. Прототип биринчи марта 1973-йил 22-августда парвозини амалга оширган. 1974-йил июл ойида АҚШ Федерал Авиация маъмурияти томонидан сертификатланган. У саккизтагача йўловчини олиб юриши мумкин. 35с белгиси остида 64 нусха ишлаб чиқарилган.
- Леаржет 35А
Модел 35А ТФЕ731-2-2Б двигателлари билан такомиллаштирилган Леаржет 35 бўлиб, масофани 4488 км (2789 миля) га оширади. 1976-йилда Леаржет 35 ўрнига хизматга кирган ҳамда 1993-йилга келиб 600 дан ортиқ Леаржет 35 ишлаб чиқарилган.
Леаржет 36
- Модел 36 Леаржет 35 билан ўхшаш. Хусусан, фюзеляжнинг каттароқ ёнилғи баки мавжуд бўлиб, масофани 800 км (500 миля) га оширган ва йўловчи салонининг узунлигини 46 см (18 дюйм) га қисқарган. Ушбу модификация 1974-йил июл ойида сертификатланган.
- Леаржет 36А
- 35А сингари, у такомиллаштирилган двигателлар ва юқори максимал учиш оғирлиги билан ажралиб турган. 1976-йилда 36-версия ўрнига сертификатланган.
Ҳарбий версиялар
- C-21А
- C-21А — саккиз йўловчи сиғимига эга, 1,26 м³ юк учун кабинали леаржет 35А нинг ҳарбий версияси. Санитария мақсадларида, ярадорлар ва ўликларни ташиш учун ишлатилиши мумкин. С-21А ни ҳарбийларга етказиб бериш 1984-йил апрел ойида бошланган ва 1985-йил октабр ойида якунига етган.
- ЭC-21А
- Леаржет 35А асосидаги радиоэлектрон уруш ўқув версияси.
- ПC-21А
- Леаржет 35А асосидаги денгиз патрули ва сув ости кемаларига қарши ҳарбий ҳужумкор версия ҳисобланади. У қидирув радар, тепловизор, инфрақизил сканер, юқори аниқликдаги телевизор, оғирлиги 454 кг гача бўлган идишларни осиш учун қанот ости илгичлар билан жиҳозланган.

- РC-21А
- Леаржет 35А нинг разведка версияси. У узоқ кўриш диапазони бўлган ҳар томонлама камералар, синтетик диафрагма билан ёнма-ён кўриш камералари ва видеокузатув тизими билан таъминланган.
- У-36
- Леаржет 35А Япония денгиз мудофаа кучлари учун яратилган варианти. Акробатика жамоаси бу самолётларда парвозларини амалга оширган.
- Р-21А
- Леаржет 35А нинг разведка версияси ҳисобланади. Узоқ кўриш масофасига эга ҳар томонлама камералар, видеокузатув тизими билан таъминланган.
- У-21А
- Дастлаб У-36А1 номи билан танилган Леаржет 36а нинг юк-йўловчилар учун тренажёр версияси деб қаралган. У радар, авионика, ўқ отишни баҳолаш мосламалари, эжектор устунлари, махсус алоқа тизимлари ва тиқилиб қолиш тизимидан ташқари ракета қидируви симулятори билан жиҳозланган. Япония денгиз мудофаа кучлари учун тўртта самолёт ишлаб чиқарилган. Унинг 36А1 ва У-36 модификациялари Шин Меиwа Индустрй cо., Лтд (СМИC) компанияси ўзининг Токусима заводида ишлаб чиқарган.
Операторлар
Фуқаро авиацияси мақсадида
Дунёнинг 35 дан ортиқ мамлакатларида қўлланади.


Ҳарбий мақсадлар учун
- Аргентина ҳаво кучлари — Леаржет 35с (2015-йил декабр)[2].
- Боливия ҳаво кучлари
- Чили ҳаво кучлари — 2 та самолёт (2015-йил декабр ҳолатига кўра)[4].
- Финландия ҳаво кучлари — 3 та самолёт (2015-йил декабр ҳолатига кўра)[5].
- Япония денгиз ўзини-ўзи мудофаа кучлари — 4 та Леаржет 36 самолёти (2015-йил декабр ҳолатига кўра)[6].
- Мексика ҳаво кучлари
- Намибия ҳаво кучлари
- Перу ҳаво кучлари — битта Леаржет 36 (2015-йил декабр ҳолатига кўра)[7].
- Саудия қироллик ҳаво кучлари
- Швейсария ҳаво кучлари
- Бирлашган Араб Амирликларининг денгиз кучлари
- Америка Қўшма Штатлари ҳаво кучлари
- Таиланд қироллик ҳаво кучлари
Бахциз ҳодисалар
Авиация хавфсизлиги тармоғи маълумотларига кўра, 2021-йил 23-апрел ҳолатига кўра, 90 та Леаржет 35/35А ва Леаржет 36/36А самолётлари авариялар ва офатларда ҳалок бўлган. Бу офатлар натижаида, 186 киши ҳалок бўлган[8].
Парвоз хусусиятлари (Леаржет 36А)
- Экипаж: 2 (учувчи ва ёрдамчи)
- Йўловчилар: 6 нафар йўловчи
- Узунлиги: 14,83 м (48 фут 8 дюйм)
- Қанот кенглиги: 12,04 м (39 фут 6 дюйм)
- Баландлиги: 3,73 м (12 фут 3 дюйм)
- Қанот майдони: 23,53 м2 (253,3 сқ фт)
- Қанотлар нисбати: 5,74:1
- Бўш вазн: 4.152 кг (9.154 лб)
- Максимал учиш оғирлиги: 8,164 кг (18,000 лб)
- Ҳаракат: 2× Гарретт ТФЕ731-2-2Б ТВД, ҳар бири 16 кН (3500 лбф)
Учиш хусусиятлари
- Максимал тезлик: 872 км/соат (542 миля, 471 тугун) 25 000 фут (7600 м) да
- Круиз тезлиги: 774 км/соат (481 миля, 418 тугун) 45 000 футда (14 000 м)
- Тўхташ тезлиги: 178 км/соат (111 миля, 96 тугун) (қўниш мосламаси ва қанотлари билан)
- Ишлаш масофаси: 5295 км (3,290 мил, 2,874 нми) (4 йўловчи)
- Хизмат кўрсатиш шипи: 13 700 м (45 000 фут)
- Кўтарилиш тезлиги: 6,7 м/с (4525 фут/мин)
- Кўтарлиш масофаси (30 фут (9 м) гача): 4784 фут (1458 м)
- Юриш узунлиги: 2884 фут (879 м)
Манбалар
- ↑ „Арнолд Палмер“ (эн). Соcиал Медиа Wалл. Арнолд Палмер Десигн Cомпанй (2016-йил 13-август). 2018-йил 21-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 13-август.
- ↑ Ҳойле Флигҳт Интернатионал 8-14 Деcембер 2015, п. 32.
- ↑ Ҳойле Флигҳт Интернатионал 8-14 Деcембер 2015, п. 34.
- ↑ Ҳойле Флигҳт Интернатионал 8-14 Деcембер 2015, п. 35.
- ↑ Ҳойле Флигҳт Интернатионал 8-14 Деcембер 2015, п. 37.
- ↑ Ҳойле Флигҳт Интернатионал 8-14 Деcембер 2015, п. 41.
- ↑ Ҳойле Флигҳт Интернатионал 8-14 Деcембер 2015, п. 45.
- ↑ Ҳарро Рантер. „Авиатион Сафетй Нетwорк > АСН Авиатион Сафетй Датабасе > Аирcрафт тйпе индех > Леаржет 35 > Леаржет 35 Статистиcс“. авиатион-сафетй.нет. 2021-йил 23-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 23-апрел.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |