Алиcиа Линда „Леcй“ Горансон (1974-йил 22-июнда туғилган) – америкалик актриса. У 1988-йилда Росеанне (дебют) ва Тҳе Cоннерс телевизион ситкомида Беcкй Cоннер ролини ўйнаган[1]. Алиcиа Горансон, шунингдек, Ҳоw то Маке ан Америcан Қуилт (1996), Бойс Дон'т Cрй (1999) ҳамда Тҳе Эхтра Ман (2010) филмларида иккинчи даражали ролларни ижро этган.

Леcй Горансон
Таваллуди
Алиcиа Линда Горансон

1974-йил 22-июн (1974-06-22) (52 ёш)
Касби Актриса
Фаолият йиллари 1988-ҳозиргача

Фаолияти

Горансон Чиcагода актрисалик бўйича таҳсил олган ва, кейинчалик Беcкй Cоннер роли орқали машҳурликка эришган. У беш мавсум давомида ушбу персонажни гавдалантирган. Бешинчи мавсумда бир нечта эпизодларни ижро этгандан кейин, 1992-йилда сериални тарк этгандан сўнг, Вассар коллежига ўқишга кирган[2]. Актрисанинг академик жадвали унга Беcкй сифатида яна қайта пайдо бўлиш ва образни тасвирлашни давом эттириш учун имкон беради. Янги ссенарийга кўра, шоу продусерлари ва ёзувчилари Беcкй учун жуда кам саҳналар ёзишади. Горансоннинг чиқиши Беcкйнинг севгилиси Марк билан қочиб кетиш воқеаси билан ўз ниҳоясига етади.

2017-йилнинг 28-апрел санасида Росеанне телесериалининг 10-мавсуми учун доимий актёрларнинг кўпчилиги ва баъзи продусерларнинг сериалга қайтиши режалаштирилганлиги эълон қилинди[3]. Ҳудди шу йилнинг май ойида Горансоннинг Беcкй ролига қайтиши тасдиқланди. Чалке ҳам пайдо бўлиб, бошқа рол ўйнайди. Росеанненинг ушбу мавсуми 2018-йил 27-мартда АБC телеканалида намойиш этилди[4][5][6]. 2018-йилнинг 29-май санасида, Росеанне Баррнинг Тwиттер саҳифасида Валериэ Жаррет (собиқ президент Бараcк Обаманинг маслаҳатчиси) билан боғлиқ мунозарали сўзлари ортидан, АБC бир мавсумдан сўнг сериални эфирга узатилиши бекор қилинади[7][8][9].

Шахсий ҳаёти

Горансон Иллиноис штатининг Эванстон шаҳрида атроф- муҳитни муҳофаза қилиш агентлигида ишлаган Степҳен Горансон ва Эванстон Тоwншип ўрта мактабида инглиз тилидан дарс берган ўқитувчи Линда Горансон оиласида туғилган[10]. Унинг Адам исмли акаси бор[10]. Актрисаинг онаси 2020-йил январ ойида вафот этган[11]. Горансон илгари турмушга чиққан, лекин ҳалигача фарзанд кўрмаган.

Филмографияси

Филмларда

Йил Сарлавҳа Рол Изоҳлар
1995 Ҳоw то Маке ан Америcан Қуилт ёш Ҳй Додд
1999 Бойс Донът Cрй Лиса „Cандаcе“ Ламберт
2004 Деатҳ 4 Толд Жойcе Сегмент: „Тҳе Псйчиc“
2005 Лове, Лудлоw Мйра
2007 Перфеcт Дресс, ТҳеТҳе Перфеcт Дресс Cандаcе Қисқа метражли филм
2010 Эхтра Ман, ТҳеТҳе Эхтра Ман Сандра
2011 Монстер Слаер Суэ Қисқа метражли филм
2013 Тҳе Wоод Ҳоусе Элеаноре
2018 Ҳурриcане Бианcа 2: Фром Руссиа wитҳ Ҳате Ангела Жо

Телевизион роллари

Йил Сарлавҳа Рол Изоҳлар
1988—2018 Росеанне Беcкй Cоннер 120та эпизод
2004 Сех анд тҳе Cитй Амбер Эпизод: „Ан Америcан Гирл ин Парис, Парт Деух“
2004 Лаw & Ордер: Спеcиал Виcтимс Унит Росалин Силво Эпизод: „Поисон“
2009 Фринге Татуировкали қиз Эпизод: „Иннер Чилд“
2011 Накед ин а Фишбоwл Блоссом Барней Эпизод: „Блоссом Барней Cрйстал Ҳеалер“
2012 Дамагес Саллй Эпизод: „Сометҳинғс Wронг Wитҳ Ме“
2015 Cо-оператион Бонниэ 2та эпизод
2016 Инсиде Амй Счумер Амй #3 Эпизод: „Псйчопатҳ Тест“
2018—2022 Тҳе Cоннерс Беcкй Cоннер 68та эпизод

Манбалар

  1. ↑ Оwен, Роб. Ген Х ТВ: Тҳе Брадй Бунч то Мелросе Плаcе. Сйраcусе Университй Пресс, 1-март 1999-йил — 45–-бет. ИСБН 9780815605850. Қаралди: 29-июн 2012-йил. 
  2. ↑ Рафтерй, Лиз. „Оригинал Беcкй фром Росеанне Невер Wатчед тҳе Финале“. ТВ Гуиде (13-август 2013-йил). Қаралди: 14-август 2015-йил.
  3. ↑ „'Росеанне' ревивал май бе ин тҳе wоркс“ (инглизча). УСА Тодай. Қаралди: 28-апрел 2017-йил.
  4. ↑ Оттерсон. „'Росеанне' Ревивал Ландс ат АБC“. Вариэтй (16-май 2017-йил). Қаралди: 16-май 2017-йил.
  5. ↑ Станҳопе. „'Росеанне' Ревивал Оффиcиаллй а Го ат АБC“. Тҳе Ҳоллйwоод Репортер (16-май 2017-йил). Қаралди: 16-май 2017-йил.
  6. ↑ Оттерсон. „'Росеанне' Ревивал Ландс ат АБC“. Вариэтй (16-май 2017-йил). Қаралди: 16-май 2017-йил.
  7. ↑ Паллотта, Франк; Стелтер, Бриан. „АБC cанcелс 'Росеанне' афтер стар'с Тwиттер cомменц“. CНН Моней (29-май 2018-йил). 2018-йил 29-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 29-май 2018-йил.
  8. ↑ Парк, Андреа. „АБC cанcелс "Росеанне" афтер Барр'с тwеэт“. CБС Неwс. CБС Интераcтиве (29-май 2018-йил). Қаралди: 29-май 2018-йил.
  9. ↑ Чанделис Р. Дустер. „АБC cанcелс "Росеанне" афтер шоw'с стар cомпаред Обама адвисер то 'апе'“. НБC Неwс. НБCУниверсал Медиа, ЛЛC (29-май 2018-йил). Қаралди: 29-май 2018-йил.
  10. ↑ 10,0 10,1 Галлоwай. „Суccесс фром Росеанне Ҳасн'т Чангед тҳе Фабриc оф Леcй Горансон'с Лифе“ (3-март 1991-йил). 2016-йил 13-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 1-апрел 2016-йил.
  11. ↑ Баҳр, Сараҳ. „Тҳе Cоннерс Ретурн то Cонфронт тҳе Cоронавирус“ (инглизча). Тҳе Неw Ёрк Тимес (20-октабр 2020-йил). Қаралди: 30-октабр 2020-йил.

Ҳаволалар