Ledashiy
Ледаший ёки Лядаший — бутун қишни тушида ўтказган славян мифологиясидаги сомон руҳи. У баҳорда уйғонган ва бутун ёзда сомон уюмида янги қиш уйқусини кутган[1][2]. Уни метафорик маънода табиатнинг қишки қуриб кетишининг тимсоли деб аташ мумкин[2].
Деҳқонлар орасида бу руҳни деярли ҳеч ким кўрмаган деб ишонишган, лекин кўпчилик унинг баланд овозда эснаганини, хўрсиниб, сомондан қичқираётганини эшитган. Шунга қарамай, агарда у билан учрашишнинг иложи бўлса, у уйқуни жуда яхши кўрганлиги сабабли, у доимо сочларида сомон билан „уйқудан шишган“ ко'ринишга эга бўлишини тасаввур қилишган. Фақат баҳорнинг бошланиши уни уйғотиши мумкин эди[1][2].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Шапарова Н. С. „Ледащий“, . Краткая энциклопедия славянской мифологии, 6000 экз, Андоза:М.: Русские словари, 2001 — 318-бет. ИСБН 5-93259-023-8.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 Артёмов В. В. „Ледащий“, . Мифы и предания славян. Андоза:М.: ОЛМА-Медиа Групп, 2013 — 125-бет. ИСБН 978-5-373-04657-2.