Леэ Ҳа-йи (1996-йил 23-сентябрда туғилган), Ли Ҳи номи билан таниқли жанубий кореялик қўшиқчи ва қўшиқ ёзувчи. У биринчи бўлиб „К-поп Стар1“ кўрсатувининг иккинчи ўрин соҳибаси сифатида эътиборни тортган. У 2012-йил 28-октябрда „1, 2, 3, 4“ сингли билан дебют қилган ва биринчи ҳафтада 667 549 марта юклаб олинган сотувлар билан чартларда биринчи ўринни эгаллаган[1][2]. Унинг биринчи тўлиқ „Фирст Лове“ албоми икки қисмдан иборат бўлиб, 2013-йил 7-мартда 1-қисм ва 2-қисм 2013-йил 28-мартда чиққан[3].

Леэ Ҳи
Таваллуди
Леэ Ҳа-йи

1996-йил 23-сентябр (1996-09-23) (30 ёш)
Жанубий Корея
Имзоси
Файл:Леэ Ҳи’с Сигнатуре.пнг

Фаолияти

2012-йил 24-октябрда Леэ яккахон ижрочи сифатида 28-октябрда „1, 2, 3, 4“ рақамли сингли билан „Леэ Ҳи“ саҳна номи остида дебют қилиши эълон қилинган. Лининг биринчи мусиқий шоуси 4-ноябр куни "СБС" телеканалининг „Инкигаё“ кўрсатувида бўлиб ўтган, кўп ўтмай "Мнет"нинг „М Cоунтдоwн“ танлови орқали 8-ноябрда ўзининг биринчи мусиқий шоусида ғалаба қозонган[4][5]. Қўшиқ ноябр ойи учун ҳар ойлик Гаон Дигитал Чарт рўйҳатида биринчи ўринни эгаллаган ва шу тариқа унга Гаон Чарт К-Поп мукофотлари томонидан "Йил қўшиғи — ноябр " мукофоти берилган[6][7]. „1,2,3,4“ дебют синглининг муваффақиятидан сўнг, Леэ 22-ноябрда Парк Жин-ёнг томонидан ёзилган „Сcареcроэ“ номли иккинчи рақамли синглни чиқарган[8].

2021-йил 9-сентябрда Леэ ўзининг учинчи студиявий албоми „4 Онлй“ ни чиқарган. 2022-йил март ойида у Корея ҳип-ҳоп мукофотларида „Онлй“ қўшиғи учун „Йилнинг энг яхши треки“ мукофотини қўлга киритган[9].

Манбалар

  1. ↑ „Гаон Чарт'с доwнлоад“. гаон. 25-август 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-ноябр 2012-йил.
  2. ↑ „'괴물신인' 이하이, 데뷔무대 최초 1위하나“. Осен (8-ноябр 2012-йил). Қаралди: 23-май 2019-йил.
  3. ↑ „Леэ Ҳи унвеилс парт 2 оф ҳер 1ст албум 'Фирст Лове'“. Аллкпоп. Қаралди: 20-апрел 2013-йил.
  4. ↑ „이하이 "양 사장님이 예쁜 척 하지 말라고.."“. Осен (4-ноябр 2012-йил). Қаралди: 23-май 2019-йил.
  5. ↑ „신인 이하이, 엠카운트다운 1위 "양 사장님 짱이에요!"“. Неwс1 (9-ноябр 2012-йил). Қаралди: 23-май 2019-йил.
  6. ↑ „Гаон Чарт релеасес чарт ранкингс фор тҳе монтҳ оф Новембер 2012“. Қаралди: 11-март 2015-йил.
  7. ↑ „이하이 최고 기록 "발매후 5일간 음원차트 1위 올킬"“. МТН Неwс (3-ноябр 2012-йил). Қаралди: 23-май 2019-йил.
  8. ↑ „이하이, 오늘 발표 신곡 제목은 '허수아비'..박진영 작곡“. Осен (22-ноябр 2012-йил). Қаралди: 23-май 2019-йил.
  9. ↑ Чои. „'한국 힙합 어워즈 2022' 수상자 전체 공개“ (ко). Ҳйпебеаст Кореа (10-март 2022-йил).