Леэ Жоон Ги (корейсча: 이준기; 1982-йил 17-апрел, Пусан) — Жанубий Кореялик актёр, қўшиқчи ва модел. У биринчи марта „Қирол ва сарой масхарабози“ („왕의 남자“) (2005) филмидаги роли учун шуҳрат қозонган.

Леэ Жоон Ги
Таваллуди 17-апрел 1982-йил
Фуқаролиги Janubiy Koreya bayrogʻi Корея Республикаси
Касби Актёр, қо`шиқчи, модел
Фаолият йиллари 2001 - ҳозиргача

Фаолияти

Леэ Жоон Ги ўзининг биринчи йирик актёрлик ролида 2005-йилда „Қирол ва сарой масхарабози“ филмида суратга тушган, филмда у Чосон сулоласидан бўлган гўзал масхарабоз Гонг Гил образида рол ижро этган. Ҳам танқидий, ҳам тижорий муваффақиятга эришган филм ўша пайтда номаълум бўлган актёрни бутун Осиёда юлдузликка олиб чиқди[1]. У Кореан Филм Аwардс[2], Гранд Белл Аwардс[3] ва Баэксанг Арт Аwардс[4] тақдирлаш маросимларида „Энг яхши янги бошловчи“ сифатида мукофотларни қўлга киритган.

Жоон Ги Леэ Да Ҳе ва Леэ Донг Wоок билан бирга „Менинг қиз дўстим“ („내 여자“) драмасида иштирок этган. Романтик комедия сериали мамлакат ичида ҳам, бутун Осиёда ҳам хит бўлиб Леэ Жоон Корея тўлқинининг[5] бир қисмига айланган.

2007-йилда Леэ Жоон Ги Аои Миядзаки билан „Биринчи қор“ корейс-япон филмида рол ижро этди, филмда у корейс талаба ролини ўйнайди. Филм муваффақиятли бўлган, Японияда ишлаб чиқарилган корейс филмининг чипталар сотуви янги рекорд ўрнатган. Леэ 27-Гавайи халқаро кинофестивалида „Кўтарилаётган юлдуз“ мукофотини олган[6] . Ўша йили у 1980-йилдаги Кванжу қўзғолони билан боғлиқ „18-май“ („화려한 휴가“) филмида иштирок этган. „18-май“ тижорий жиҳатдан яхши натижа кўрсатган ва кейинчалик 2007-йилда „Энг яхши бадиий филм“ сифатида Олтин орхидея мукофотига сазовор бўлган.

Леэ Жоон Ги 2009-йил

2009-йил 5-августда Леэ Корея туризм ташкилотининг реклама элчиси этиб тайинланди[7]. Худди шу йили у „Ҳеро“ комедия драмасида мухбир ролида суратга тушди[8].

2013-йилда у „Икки ҳафта“ („2주“) филмида қотилликда айбланиб, қизини лейкемиядан қутқаришга уринаётган ота ролини ижро этган. У роли учун 2-АПАН Стар мукофотига сазовор бўлган.

Леэ Жоон Геэ ва ИУ „Моон Ловерс“ матбуот анжуманида

2016-йил январ ойида Леэ „Сcарлет Ҳеарт“ хитой телесериалининг корейсча талқини бўлган „Моон Ловерс: Сcарлет Ҳеарт Рео“ филмида бош ролни ижро этган. Бюджети 13 миллион доллар бўлган 20-қисмли драма премераси 2016-йил 29-августда бўлиб ўтди[9]. Филм Кореяда яхши қабул қилинмади, лекин Хитойда шуҳрат қозонди. Драма Леэ Жоон Гининг Хитойдаги машҳурлигининг ошишига олиб келди[10]. 1-ноябр куни Леэ „Менинг севгим Ли Жун Ги“ (내사랑 이준기) номли бепул мухлислар учрашувини ўтказди, учрашувда мухлислар у билан „Моон Ловерс“ филмининг сўнгги қисмини томоша қилишлари мумкин бўлган[11].

2020-йилда у „Ёвузлик гули“ („악의 꽃“) триллер-мелодрамасида рол ижро этган[12].

Дискографияси

Яккахон

Йил Номи
2006 Мй Жун, Мй Стйле
Нам Ҳюн-жоон — Оне & Онлй
2009 Ж Стйле
2012 Деуcер
2013 CБC / Cасе бй Cасе
Мй Деар
2014 Эхҳале
2016 Тҳанк Ёу
2018 Делигҳт

Видео клипларда

  • „Друнк Ин Мелодй“ Эун Жи Wон (2004)
  • „Преcиоус Сторй“ Канг Сунг Ҳоон (2004)
  • „Сwеэтй“ Cлаззиқуаи (2004)
  • „Граcе“ (Граcе И & ИИ) Леэ Соо Ёунг (2006)
  • „Сеcрет“ (Парт ИИИ оф тҳе трилогй фром Граcе И & Граcе ИИ) Леэ Соо Ёунг (2006)
  • „Анйстар“ Леэ Ҳёри (2006)
  • „Пинкй Фингер“ Ким Сори (2009)
  • „Ж Стйле“ Леэ Жоон Ги (2009)
  • „Солилоқуй“ Леэ Жоон Ги (2009)

Мукофотлар ва номинациялари

Йил Тақдирлаш маросими Категория Иши Натижа Ҳавл.
2006 27- Блуэ Драгон Филм Аwардс Энг яхши янги актёр Қирол ва сарой масхарабози Номзодликка қўйилган
Машҳур юлдуз Ғолиб
Экрандаги энг яхши жуфтлик (Кам У Сон билан) Ғолиб
8- Мнет КМ Мусиc Фестивал Клипдаги энг яхши актёр Граcе (Леэ Соо Ён) Ғолиб
5- Кореан Филм Аwардс Энг яхши янги актёр Қирол ва сарой масхарабози Ғолиб
43- Гранд Белл Аwардс Энг яхши янги актёр Ғолиб
Машҳурлик мукофоти Ғолиб
Кореан Wаве Популаритй Аwард Ғолиб
42- Баэксанг Арц Аwардс Энг яхши янги актёр Ғолиб [13]
ИнСтйле Фашиониста Аwард — Ғолиб
11- Бусан Интернатионал Филм Фестивал Кўтарилаётган юлдуз Номзодликка қўйилган
6- Кореа Ёутҳ Филм Фестивал Энг яхши янги актёр Ғолиб [14]
14- Чунса Филм Арт Аwардс Энг яхши янги актёр Қирол ва сарой масхарабози Номзодликка қўйилган
29- Голден Cинема Филм фестивал Энг яхши янги актёр Ғолиб [15]
3- Мах Мовиэ Аwардс Энг яхши актёр Ғолиб [16]
2009 45-Баэксанг Арц Аwардс Энг яхши актёр (телевидение) Номинация [17]
Тоурисм Аутҳоритй оф Тҳаиланд Махсус машҳурлик нишони — Ғолиб [18]
Кореан Мартиал Арц Федератион Жанг санъати актёри Время пса и волка, Ил Чжи Ме Ғолиб [19]
2012 5- Скапа Аwардс Гранд Призе Леэ Жоон-ги’с ЖГ Стйле Ғолиб [20]
31- МБC Драма Аwардс Кореянинг таниқли актёри Аран и магистрат Номзодликка қўйилган [21]
Энг яхши жуфтлик (Шин Мин билан) Ғолиб
2013 8- Сеоул Интернатионал Драма Аwардс Кореянинг таниқли актёри Ғолиб
2-АПАН Стар Аwардс Кореянинг таниқли актёри Две недели Ғолиб
32-МБC Драма Аwардс Кореянинг таниқли актёри Номзодликка қўйилган [22]
2016 24-СБС Драма Аwардс Кореянинг таниқли актёри Моон Ловерс: Сcарлет Ҳеарт Рео Номзодликка қўйилган
Ҳаллю юлдузи Ғолиб [23]
Топ 10 та юлдуз Ғолиб [24]
Энг яхши жуфтлик (ИУ билан) Ғолиб [25]
2016 Таиwанъс ККТВ Аwардс Йилнинг энг яхши актёри Ғолиб [26]
2018 СтарҲуб’с Нигҳт оф Старс Аwардс Энг яхши Осиё эркак юлдузи Оутлаw лаwер Ғолиб [27]
13-Соомпи Аннуал Аwардс Йилнинг энг яхши актёри Тҳинк лике а cриминал Ғолиб

Манбалар

  1. ↑ „Леэ Жун-ки: Прооф Тҳат тҳе К-Wаве Роллс он“ (эн). энглиш.чосун.cом. 2021-йил 10-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 11-сентябр.
  2. ↑ „[Кореан Филм Неwс Тҳе Ҳост [괴물] Сwеэпс 5тҳ Кореан Филм Аwардс“]. СcреэнАнарчй (2006-йил 20-ноябр). 2019-йил 28-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 11-сентябр.
  3. ↑ „‘Кинг анд тҳе Cлоwн’ Wинс 7 Гранд Белл Аwардс @ ҲанCинема :: Тҳе Кореан Мовиэ анд Драма Датабасе“ (эн). www.ҳанcинема.нет. 2021-йил 10-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 11-сентябр.
  4. ↑ „42нд Баэксанг Аwардс Номинатионс [+Wиннерс“]. СcреэнАнарчй (2006-йил 14-апрел). 2019-йил 28-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 11-сентябр.
  5. ↑ „Леэ Жоон-ги эмергес ас рисинг стар @ ҲанCинема :: Тҳе Кореан Мовиэ анд Драма Датабасе“ (эн). www.ҳанcинема.нет. 2019-йил 28-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 11-сентябр.
  6. ↑ „Ҳаwаии Филм Фест то Спотлигҳт Леэ Жун-ки“ (эн). кореатимес (2007-йил 4-сентябр). Қаралди: 2020-йил 11-сентябр.
  7. ↑ „Леэ Беcомес Тоурисм Амбассадор“ (эн). кореатимес (2009-йил 5-август). Қаралди: 2020-йил 11-сентябр.
  8. ↑ „Леэ Жоон-ги то Таке а Лигҳтер Роле ас Репортер“ (эн). кореатимес (2009-йил 27-октябр). Қаралди: 2020-йил 11-сентябр.
  9. ↑ „Чинесе ремаке 'Моон Ловерс' то премиэре“ (эн). кореатимес (2016-йил 28-август). Қаралди: 2020-йил 11-сентябр.
  10. ↑ „Леэ Жоон-ги ранкед мост популар ТВ аcтор“. кпопҳералд.кореаҳералд.cом. 2020-йил 27-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 11-сентябр.
  11. ↑ „Леэ Жоон-ги то wатч ‘Сcарлет Ҳеарт: Рео’ финале wитҳ фанс“. кпопҳералд.кореаҳералд.cом. 2021-йил 11-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 11-сентябр.
  12. ↑ „Леэ Жоон Ги cомес баcк то смалл сcреэн wитҳ "Тҳе Флоwер оф Эвил" афтер 2 еарс оф абсенcе“ (эн). чаннелс.вливе.тв. 2020-йил 27-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 11-сентябр.
  13. ↑ „'왕의 남자' 이준기, 백상예술대상 2관왕 '영예'“ (ко). Стар Неwс (2006-йил 14-апрел). 2021-йил 12-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 9-октябр.
  14. ↑ „청소년 선정 인기 영화인 감독 김기덕·배우 이준기“ (ко). СЕ Даилй (2006-йил 11-октябр). 2021-йил 12-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 9-октябр.
  15. ↑ „'왕의 남자' 제29회 황금촬영상 석권“ (ко). Жежу Неwс (2006-йил 31-март). 2020-йил 12-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 9-октябр.
  16. ↑ „[제3회 최고의 영화상 이준기,"관객 여러분이 진정한 주인공"“] (ко). Мах Мовиэ (2006-йил 14-феврал). 2019-йил 29-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 9-октябр.
  17. ↑ „'백상예술대상 시상식' 후보자 공개에 관심 집중“ (ко). энеwстодай (2009-йил 23-январ). 2021-йил 12-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 9-октябр.
  18. ↑ „감사패 받는 이준기“ (ко). Ёнҳап Неwс (2009-йил 28-сентябр).
  19. ↑ „이준기, 대한민국무술총연합회 공로상“ (ко). Навер (2009-йил 10-декабр). 2021-йил 12-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 9-октябр.
  20. ↑ Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; но техт wас провидед фор рефс намед спика
  21. ↑ „'아랑사또전' 이준기·신민아, МБC연기대상 베스트커플상“ (ко). Стар Неwс (2012-йил 30-декабр). 2020-йил 18-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 9-октябр.
  22. ↑ „'기황후' 하지원, МБC연기대상 대상..7년만에 2번째 대상(종합)- 스타뉴스“ (ко). Стар Неwс (2012-йил 31-декабр). 2021-йил 12-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 10-июл.
  23. ↑ „[2016 СБС 연기대상 이준기, 한류스타상 수상 "전혀 상상 못했다"“] (ко). 10Асиа (2017-йил 1-январ). 2019-йил 29-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 9-октябр.
  24. ↑ „[2016 СБС 연기대상 '10대 스타상' 이준기 "김성령 아들로 나오면 다 잘돼"“] (ко). Спотв Неwс (2016-йил 31-декабр). 2020-йил 11-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 9-октябр.
  25. ↑ „Леэ Жоон-ги, Леэ Жи-эун намед 'Бест Cоупле'“. Кпоп Ҳералд (2017-йил 1-январ). 2021-йил 12-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 9-октябр.
  26. ↑ „【К劇星】李準基「ККТВ 2016年度風雲人物」授獎“ (зҳ). ККТВ 難以抗劇 (2017-йил 13-январ).
  27. ↑ „Леэ Жоон Ги анд Қин Лан wин топ аwардс ат СтарҲуб Нигҳт оф Старс“. АсиаОне (2018-йил 24-декабр). 2020-йил 1-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 9-октябр.

Ҳаволалар