Легирлаш (нем. Легиэрен — эритмоқ) — металл қотишмаларга, маълум кимёвий таркибга, структурага ва керакли хоссага эга бўлган кртишмалар олишга имкон берувчи легирловчи элементлар (хром, никел, молибден ва бошқалар) қўшиш. Одатда, суюқ ҳолатдаги, камдан-кам қаттиқ ҳолатдаги металл қотишмалар легирланади. Л. йўли билан қотишмаларнинг мустаҳкамлиги ва пластиклиги ўзгартирилади, ейилишга ва коррозияга чидамлилиги, иссиқбардошлиги, магнит хоссалари ва бошқа оширилади. Л.нинг ҳажм ва юза бўйича Л., комплекс Л. (қаттиқ жисм сиртини ионлар билан бомбардимон қилиб, шу жисм ичига атомлар киритиш) хиллари ҳам бор.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил