Leksema
Лексема (юнонча: лехис — сўз, ифода) — тил қурилишининг лексик маъно англатувчи луғавий бирлиги. Лексема билдирадиган маъно сўзнинг материал қисми: маълум товуш комплексини маълум обектив воқеликка боғлаш билан киши онгида юзага келадиган мазмун-мундарижа. Ҳар қандай Лексема ўзининг фонелшлари ифодалаган маъноси ва грамматик хусусиятлари бирлигидан иборат. Бундай бирлик сўз ва ибораларда мавжуд. Уларга нисбатан глоссема, луғавий морфема атамалари ҳам ишлатилади. Мас, уй Лексемасининг лексик маъноси. — „киши яшайдиган бино“, югурмоқ Лексемасининг лексик маъноси — „бир жойдан иккинчи бир жойга шиддат билан ҳаракатланмоқ“ ва бошқа Шунга кўра, улар лугавий (семантик) маъно жиҳатдангина эмас, балки фонетик ва грамматик жиҳатдан ҳам ўрганилади.[1]
Яна қаранг
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |