Лелои, Ле Тхай То (1385.10.9-Тейсхин, Марказий Ветнам — 1433.1.8) — Ветнам халқининг Хитойга қарши қўзғолони раҳбари (1418— 27), Дайвет давлати ҳокими (1428— 33), Ле сулоласи (1428—1789) асосчи-си. 1427-йилда босқинчиларни мамлакатдан қувиб чиқарган. Хо сулоласи (1400—07) томонидан амалга оширилган ислоҳотларга ўзгартиришлар киритган. Л.Л. даврида аҳоли рўйхатга олинган, кодекс тузилган ва армия қайтадан ташкил этилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил