Лена (саха.: Улахан Өрүс; саха.: Өлүөнэ[1], бурятча: Зүлхэ, эвенкча: Елюенэ[2]) — Шарқий Сибирдаги дарё. Узунлиги 4400 км, ҳавзасининг майдони 490 минг км². Байкал тизмасининг ғарбий ён бағридан бошланиб, Лаптевлар денгизига делта ҳосил қилиб қуйилади. Юқори оқими ва ҳавзасининг анчагина қисми Байкал бўйи ва Забайкаленинг тоғли раёнлари ҳамда Ўрта Сибир ясситоғларида. Юқори оқимида лена водийси тор (1 – 10 км), қирғоқлари баланд, қуйирокда водийси 30 км гача кенгаяди, қирғоқлари Якуцк шаҳригача баланд, қояли, пасттекисликлардан иборат. Асосий ирмоқлари: чапда Нюя, Вилюй, ўнгда Киренга, Витим, Олёкма, Алдан. Ўртача сув сарфи 17 минг м³/сек. Октабрда музлаб июн бошларида муздан бўшайди. УстКут шаҳридан қуйилиш жойигача мунтазам кема қатнайди. Асосий порт ва пристанлари: Осетрово, Киренск, Ленск, Олёкминск, Покровск, Якуцк, Сангар. Балиқ овланади[3].

Лена
Тавсиф
Узунлиги 4 400
Майдони 490 000 км²
Сув сарфи 16 350 м³/с
Жойлашуви
Давлат Россия

Манбалар

  1. ↑ Пекарский Э. К.. Словарь якутского языка, Издание 2-е, АН СССР, 1958 — 1941-бет. 
  2. ↑ Митрошкина А. Г. К Этимологии гидронима Лена // Ономастика Востока. — М.: Наука, 1980. — С. 130—131.
  3. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил