Xoʻjand
Хўжанд (1936—1991-йилларда Ленинобод) — шаҳар, Тожикистон Республикаси Суғд вилояти маркази[3]. Фарғона водийсининг ғарбий қисмида, Туркистон тизмаси билан Мўғултоғ ўртасида, Сирдарё бўйида жойлашган. Темир йўл стансияси. Душанбе шаҳригача 341 км. Аэропорт бор. Аҳолиси 198,7 минг кишидан кўпроқ (2022), асосан, тожиклар ва ўзбеклар ташкил қилади[4].
Хўжанд | |
|---|---|
| шаҳар | |
| 40°17′0″Н 69°37′0″Э / 40.28333°Н 69.61667°Э | |
| Мамлакат | Тожикистон |
| вилоят | Суғд вилояти |
| Ҳукумат | |
| • Шаҳар раиси | Фирдавс Шарифзода |
| Асос солинган | мил.ав. ВИИ—ВИ |
| Илк эслатилиши | мил.ав. ВИИ |
| Аввалги номлари |
Александрия Эсхата, Хўжанд, Ленинобод |
| Майдон | 3,996[1] км2 (1,543 кв ми) |
| Маркази баландлиги | 300 м |
| Расмий тил(лар)и | тожикча |
| Аҳолиси (2022) |
↗ 198,7 минг[2]. |
| Зичлиги | 4972,5 киши/км2 |
| Миллий таркиб | тожиклар, ўзбеклар, руслар |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
| Телефон коди | +992 3422 |
| Почта индекс(лар)и | 735700 |
| Автомобил коди | 02ТЖ |
|
| |
Аҳолиси
Тожикистоннинг иккинчи энг катта шаҳри бўлиб ҳисобланади (Душанбедан кейин). Шаҳар агломерацияси 573 400 ташкил қилади. Аҳолиси 1989-йил 160,000 кишини ташкил қилган лекин 2000-йилга келиб аҳоли сони 149,000 киши бўлиб қолди.
| Йил | 1897 | 1926 | 1959 | 1973 | 1989 | 2002 | 2007 | 2011 | 2013 | 2022 |
| Аҳоли, минг киши |
30 | 37 | 77 | 113 | 160 | 147 | 149 | 165 | 167 | 198,7 |
Тарихи


Хўжанд Ўрта Осиёнинг энг қадимги шаҳарларидан бўлиб, мил. авв. 1-минг йилликда вужудга келган. Археологик қазишмалар натижасида шаҳар ҳудудидан мил. авв. ВИ—ИВ асрларга оид тарихий ашёлар топилган. Мил. авв. 329-йилда шаҳарни Македониялик Александр эгаллаган. Тарихий маълумотлар бўйича шаҳар ВИИ асрнинг 2-ярмида Хўжанд номи билан машҳур бўлган (Хўжанд орқали Хитойдан Европага Буюк ипак йўли ўтган). ВИИИ асрда Араб халифалиги, ХИИИ асрда мўғуллар империяси, ХИВ—ХВ асрларда Темурийлар, ХВИ асрда Шайбонийлар, сўнгра Қўқон хонлиги тасарруфида бўлган. 1866-йилнинг 24-майида шаҳарни подшо Россияси қўшинлари босиб олган. Хўжанд 1924-йилда Ўрта Осиёда миллий-ҳудудий чегараланиш ўтказилгандан сўнг Ўзбекистон ССР таркибига кирган, 1929-йилдан Тожикистон ССР таркибига ўтказилган.
Шаҳар фахрлари
Ўтмишда Хўжандда кустар ипакчилик ривожланган. Шаҳар савдо ва ҳунармандчилик маркази сифатида Буюк ипак йўлининг чорраҳасида Ўрта Осиёни Ҳиндистон, Эрон, Яқин Шарқ, Хитой ва Ўрта денгиз ҳавзасидаги мамлакатлар билан боғлаб туришда муҳим аҳамиятга эга бўлган. Шаҳардан ўнлаб тарихий шахслар, Темур Малик, мунажжим ва риёзиёцҳунос Абдумаҳмуди Хўжандий (Х аср), шоирлардан Маҳасти Хўжандий (ХИИ аср), Камол Хўжандий (ХИВ аср), Муҳаммадаминхўжа Кошиф (1825 — 87), Абдулло Фаёз (1847—1934), Асирий; географ ва сайёҳ Ҳожи Юсуф Мирфаёзов (1842—1925), файласуф олим Муҳаммад Осимий (1920—96) ва бошқалар етишиб чиққан.
Иқтисоди
Хўжанд — мамлакатнинг йирик иқтисодий ва маданият маркази. Саноатининг асосий тармоқлари — тўқимачилик, металлсозлик, озиқ-овқат саноатлари. Ипак комбинати, поябзал, мебел фабрикалари, консерва ва гўшт, сут комбинатлари, ёғмой экстракт, пилла, пахта тозалаш, сирли идишлар, автотаъмирлаш ва бошқа заводлар, қурилиш материаллари, шиша ишлаб чиқариш, матбаа корхоналари, мебелсозлик фабрикалари, „Панжшанбе“ бозори фаолият кўрсатади.
Ижтимоий соҳа
20 дан зиёд умумий таълим мактаби, 5 олий ўқув юрти, Тожикистон фанлар академиясининг, Республика ёзувчилар уюшмасининг бўлимлари, 10 дан зиёд ўрта махсус билим юрти, касб-ҳунар билим юртлари, маданият саройи, мусиқали драма ва халқ театрлари, ўлкашунослик музейи, маданият ва истироҳат боғи, Тошхўжа Асирий номидаги вилоят кутубхонаси, Тожикистон фанлар академиясининг Ботаника боғи, мехмонхоналар мавжуд. Меъморий ёдгорликлардан Шайх Муслиҳиддин мақбараси (ХИВ аср), шаҳар қалъаси (Ўрда қолдиқлари, ВИИ—ВИИИ асрлар) сақланган[5].
Манбалар
- ↑ „Мақомоти иҷроияи ҳокимияти давлатии шаҳри Хуҷанд - Хуҷанд - маркази ҳунарҳои мардумӣ“. www.кҳужанд.тж. 2023-йил 24-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 18-декабр.
- ↑ 2,0 2,1 Агентство по статистике при Президенте Республики Таджикистан. „Численность населения Таджикистана на 1 января 2019 года“ (ру) (2019-йил 1-январ). 2015-йил 2-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 3-июл.
- ↑ Атлас мира. — Андоза:М.: ПКО „Картография“ Федералного агенцтва геодезии и картографии Министерства транспорта Российской Федерации: Издателство Оникс, 2008.
- ↑ заглавиэ Советабад[сайт ишламайди]
- ↑ Восточний колорит Душанбе :: С вами в рейсе
Ҳаволалар
- Хўжанд шаҳрининг расмий сайти (рус.)[сайт ишламайди]
- ҳттп://www.виртуалтоурист.cом/травел/Асиа/Тажикистан/Вилояти_Ленинобод/Кҳужанд-1431593/ТравелГуиде-Кҳужанд.ҳтмл (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-06-06 санасида архивланган)
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |