Lenur Temirov
| Ленур Темиров | |
|---|---|
|
| |
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | эркак |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси |
1990-йил 1-январ Олмалиқ, Тошкент вилояти, Ўзбекистон ССР |
| Бўйи | 1,67 |
| Вазни | 69 кг |
| Спорт | |
| Мамлакат |
|
| Клуби | Динамо (Симферопол[1]) |
| Мураббий(лар)и | Исмет Салиэв[1] |
Ленур Серверович Темиров (украинча: Ленур Серверович Теміров, 1990-йил 1-январ, Олмалиқ шаҳри, Ўзбекистон ССР) – классик услубдаги Украина ва Россия курашчиси. 2012-йил Лондонда ва 2020-йил Токиода бўлиб ўтган ёзги Олимпия ўйинларининг иштирокчиси. 2018-йилги Жаҳон чемпионатининг ва 2019-йилги Европа чемпионатининг бронза медали совриндори. Украина чемпионатларининг кўп маротаба ғолиби ва совриндори. Украина халқаро тоифадаги спорт устаси. Келиб чиқиши бўйича – қрим татар[1].
Фаолияти
Ленур Темиров 2010-йилдаги ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг[2] ва 2018-йилдаги Жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби бўлган[3]. У Симферополнинг ҳозирги қароргоҳида жойлашган „Динамо“ жамоасининг кураш бўйича жамоаси аъзоси бўлиб, унга Исмет Салиев устозлик қилган.
Темиров 2012-йили Лондонда бўлиб ўтган ёзги Олимпиада ўйинларида Украина номидан қатнашиб, у ерда эркаклар ўртасида 60 кг вазн тоифасида иштирок этган. Бироқ, саралаш босқичида қозоғистонлик Алмат Кебиспаевга ютқазиб қўяди. Кебиспаев кетма-кет икки даврада саккиз очко жамғариб, Темировни битта очкосиз қолдирган[4].
2014-йилда Қрим Россия Федерациясига қўшиб олинганидан кейин, узоқ вақт давомида келажакда қайси давлат вакили бўлишини танлай олмаган. 2014-йил 22—23-май кунлари Запороже шаҳрида юнон-рум кураши бўйича Украина чемпионатида қатнашиб, 66 килограммгача[5] вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритган. Уч ҳафтадан сўнг, Россия чемпионатида дебют қилиб, финалда Аскер Оршокдуговга ютқазади[6].
Қрим Россия Федерацияси томонидан аннексия қилинганидан кейин Темиров Россия миллий мусобақаларида қатнашиб, Россия терма жамоасига чақирилади[7]. 2015-йилда Қрим раҳбари Сергей Аксёнов совринлари учун кураш бўйича Бутунроссия турнирида ғолиб бўлган. 2017-йили Россия миллий чемпионатида 5-ўринни эгаллаган[7].
Кейинчалик, у фақат Россияга вакиллик қила бошлайди. 2016-йилги кураш бўйича Россия чемпионатида қатнашган[8]. 2017-йилда Россия чемпионатида 5-ўринни эгаллаб, терма жамоага чақирилган[9]. Сўнг, яна Украинанинг вакили бўлишга қарор қилади. 2018-йилда Будапештда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Украина терма жамоаси таркибида 63 килограммгача вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритади.
2019-йил апрел ойида Бухарестда 60 килограммгача бўлган вазн тоифасида Европа чемпионатининг бронза медали совриндори бўлган. 2020-йил феврал ойида Италия пойтахтида бўлиб ўтган қитъа чемпионатида 63 килограммгача вазн тоифасида қатнашган. Унда Ленур бронза медали учун бўлган курашда норвегиялик спортчи Стиг Андре Бергени мағлуб этиб, Европа чемпионатидаги навбатдаги бронза медалини қўлга киритган.
Ленур Темиров В. И. Вернадский номидаги Таурида миллий университетини тамомлаган.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 „Ленур Темиров“. Лондон 2012. 2013-йил 5-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 7-феврал.
- ↑ „Стаэблер Cомес Баcк то Дефеат Зҳадраев ин 2017 Wорлд Финалс Рематч | Унитед Wорлд Wрестлинг“. унитедwорлдwрестлинг.орг. Қаралди: 2018-йил 26-декабр.
- ↑ „Wорлд Чампионшипс | Друпал“. унитедwорлдwрестлинг.орг. Қаралди: 2018-йил 26-декабр.
- ↑ „Мен'с 60кг Греcо-Роман Қуалифиcатион“. Лондон2012.cом. ЛОCОГ. 2013-йил 30-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 7-феврал.
- ↑ „Результаты чемпионата Украины по греко-римской борьбе!!!“ (рус.). wрестлингуа.cом. 2021-йил 29-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 28-май.
- ↑ „Чемпионат России по греко-римской борьбе 2014. Итоговые материалы“ (рус.). Сайт Федерации спортивной борьбы России. Қаралди: 2014-йил 30-июн.[сайт ишламайди]
- ↑ 7,0 7,1 Wрестлер Ленур Темиров фром Судак ис cаллед то тҳе Руссиан натионал теам
- ↑ „www.wреструс.ру“. 2017-йил 22-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 19-декабр.
- ↑ „Судакский борец Ленур Темиров вызван в российскую сборную — Крымский спорт — новости спорта Крыма“. 2019-йил 23-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 23-октябр.