Leon (Meksika)
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Леон — Мексиканинг марказий қисмидаги шаҳар. Гуанахуато штатида. Мексика тоғлигининг жан.да, 1800 м баландликда жойлашган. Аҳолиси 760 минг кишидан зиёд (1990-йиллар ўрталари). Автомобил йўллари тугуни. Мамлакатнинг муҳим кўн-поябзал саноати ва қишлоқ хўжалиги раёнининг савдо маркази. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари бор. Шунингдек, металлсозлик, кимё ва тўқимачилик саноати ривожланган. Л. яқинидан рангли металл рудалари, олтин, кумуш қазиб олинади. Шаҳарга 1576-йилда асос солинган. Тарихий меъморий ёдгорликлар сақланган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |