Leonard Bure
Леонард (Леон, Лев) Леонардович Буре (1887.21.6 — Самарқанд — 1943.30.12) — рассом, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1939). Ижодини манзара ва ҳажвий (карикатура) асарлар яратиш билан бошлаган. 1911-йилда Самарқанд Фуқаролар кенгаши залида намойиш этган 100 та ҳажвий асари чоризмнинг мустамлакачилик сиёсатини фош этадиган асарлар бўлгани учун таъқиб остига олинган. "Эски Бухоро" (1907), "Бухорода уч кишининг қатл этилиши" (1907, яна бир нусхаси 1940), "Самарқанддаги Шердор мадрасанинг ҳовлиси" (1913. яна бир нусхаси Ж 929), "Регистон майдони" (1917; 264бетдаги расмга қ.), "Амир Темур мақбараси" (1918), "Улуғбек мадрасасининг ҳовлиси" (1926) асарлари Ўзбекистоннинг ўтмишига ва мсъморий ёдгорликларини тасвирлашга багишланган. "Машраб", "Мушфиқий", "Бигиз" ҳажвий журналларида фаол қатнашган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |