Leonhard Euler
Леонард Эйлер (талаффузи: Леонард Эйлер; 15-апрел 1707-йил — 18-сентябр 1783-йил) — швейсариялик математик, механик ва физик олим, Петербург Фанлар академияси аъзоси. Берлин Фанлар академияси президенти (1759-йилдан). 1720—24-йилларда Базел (Швейсария) университетида ўқиб, математикадан И. Бернулли маърузаларини тинглаган. Петербург Фанлар академиясида ишлаб, Фанлар академияси билан илмий алоқаларни узмай Берлин Фанлар академиясида ишлаган. Асосий илмий ишлари ўша давр математикасининг барча соҳаларига, механика, эластиклик назарияси, математик физика, оптика, мусиқа назарияси, машиналар назарияси, баллистика, денгиз фани ва бошқаларга оид. Эйлернинг осмон механикаси, туташ муҳитлар механикаси ва оптикадаги кашфиётлари салмоқли ўрин эгаллайди.
| Леонард Эйлер | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
4-апрел 1707-йил |
| Вафоти |
18-сентябр 1783-йил (76 ёшда) |
У шунингдек 8чи мукаммал сонни ва Ф5 формат сонининг каноник ёйилмасини чиқарган. Эйлер вариацион ҳисоб, сонлар назарияси, аналитик ва махсус функсиялар назарияси, дифференсиал тенгламалар назарияси ва сиртлар назарияси каби соҳаларга асос солган. У киритган „Эйлер бурчаклари“ механикада муҳим ўрин тутади. Қатор илмий ишлари аналитик геометрия, қаторлар назарияси ва топологияга оид (қаранг Эйлер формулалари).
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |