Леонид (милоддан аввалги 508/507 - 480) -Спарта шоҳи (488 йилдан). Л. юнон-форс урушлари даврида форс шоҳи Ксеркс И га қарши курашган юнон қўшинларига бошчилик қилган (480). У Фермопил дараси ёнида спарталикларнинг кичик отряди (300 киши)га бош бўлиб, чекинаётган юнон қўшинларини ҳимоя қилиш жангида ҳалок бўлган. Антик ривоятларда Л. — ватанпарвар важангчи тимсолидир. Л. тўғрисида бадиий филм ("300 та спарталик") яратилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил