Леополд ИИ (франсузча: Лéополд Лоуис Пҳилиппе Мариэ Виcтор; нидерландча: Леополд Лодеwижк Филипс Мариа Виcтор; 1835-йил 9-апрел – 1909-йил 17-декабр) – 1865-йилдан 1909-йилгача ҳукмронлик қилган Белгиянинг иккинчи қироли. У 1885-йилдан 1908-йилгача бўлган даврда Конго мустақил давлатига асос солган.

Леополд ИИ
Белгия қироли
Салтанат 1865-йил 17-декабр – 1909-йил 17-декабр
Ўтмишдоши Леополд И
Давомчиси Алберт И
Туғилиши 9-апрел 1835-йил
Бруссел, Белгия
Вафоти 17-декабр 1909-йил
Дафн этилган жой

Қирол Леополд ИИ Брюсселда қирол Леополд И ва қиролича Луизанинг биринчи фарзанди вафотидан кейин туғилган. Леополд ИИ 1865-йилда отасининг ўрнига Белгия тахтига ўтирган ва вафотигача 44 йил давомида Белгияда ҳукмронлик қилган, бу Белгия қиролларининг бугунги кунгача бўлган энг узоқ муддатли ҳукмронлиги ҳисобланади. Унинг қонуний ўғилларидан ҳеч бири омон қолмаган. Ҳозирги Белгия қироли унинг жияни ва ягона Белгия тахти вориси Алберт И унинг давомчисидир. Уни халқ орасида Қурувчи Қирол (нидерландча: Конинг-Боуwҳеэр, франсузча: Рои-Бâтиссеур) деб аташган. Бу номни олишига асосий сабаблардан бири, унинг Белгияда фойдаланишга топширган кўплаб бинолари, шаҳар лойиҳалари ҳисобланади.

Леополд ИИ Конго мустақил давлатига асос солганидан сўнг Конгога, ҳозирги Конго Демократик Республикасига даъво қилишда ёрдам бериш учун Генри Мортон Стенлидан фойдаланган. 1884 —1885-йиллардаги Берлин конференсиясида Европанинг мустамлакачи давлатлари унинг даъвосига розилик билдирганлар ва Конго мустақил давлатини унга топширганлар. Леополд ўзининг шахсий манфаатлари учун ёлланма кучлардан фойдаланган ҳолда Конгони бошқарган. У ҳудуддан дастлаб фил суяги йиғиш ва 1890-йилларда, табиий каучук нархи ошганидан сўнг, маҳаллий аҳолидан каучук йиғиш ва қайта ишлаш учун мажбурий меҳнат қилдириш орқали бойлик тўплаган.

Леополд маъмурияти қонунларига кўра, Конго мустақил давлатида мунтазам шавқацизлик ва ваҳшийлик, жумладан мажбурий меҳнат, қийноқлар, қотиллик, ўғирлаш, эркаклар ва аёллар, ҳамда болаларнинг қўлларини кесиб ташлаш ҳолатлари юз берган. Бу ҳолатлар ҳақидаги илк фикрлар Георге Wашингтон томонидан берилган бўлиб, у 1890-йилда Леополднинг Конго мустақил давлатини бошқариш амалиётини „инсониятга қарши жиноят“ деб таърифлаган. Бу ва бошқа фактлар, Леополд ҳукмронлиги даврида яшаган гувоҳларнинг кўрсатмаси, халқаро тергов комиссияси томонидан ўтказилган текширувлари, Э. Д. Морелнинг тергов журналистик фаолияти, ҳамда 1904-йилги Cасемент Репорт томонидан аниқланган[1]. Мустамлакадан олдинги аҳоли сони ва Конго мустақил давлати даврида унинг ўзгарган аҳоли сонини аниқ ҳисоблаш қийин бўлган бўлса-да, Леополд ҳукмронлиги даврида Конго аҳолисининг қисқариши бўйича ҳисоб-китоблар 15 миллиондан 1 миллионгача ўзгарганлигини билиш мумкин. Пасайиш сабаблари орасида эпидемик касаллик, туғилишнинг камайиши, зўравонлик ва очарчилик бўлган[2][3][4][5].

Ҳаёти

Леополд 1835-йил 9-апрелда туғилган Леополд Брюсселда ҳукмронлик қилаётган Белгия монархи Леополд И ва унинг иккинчи хотини, Франсия қироли Луи Филиппнинг қизи Луизанинг иккинчи фарзанди эди[6]. 1848-йилги Франсия инқилоби унинг онаси томонидан бўлган бобоси Луи Филиппни Буюк Британияга қочишига мажбур қилган[7]. Луи Филипп икки йилдан сўнг, 1850-йилда вафот этган. Леополднинг онаси ўз отасининг ўлимидан қаттиқ таъсирланган ва шу сабабли ҳам, унинг соғлиғи ёмонлашган. У ўша йили, Леополд 15 ёшидалик вақтида сил касаллигидан вафот этган[8]. Леополднинг опаси Шарлотта 1860-йилларда Мексика императори бўлган. Ўша пайтдаги Британия монархи, қиролича Виктория, Леополд ИИ нинг биринчи амакиваччаси эди[9].

Аждодлари

Манбалар

Ҳаволалар