Лепвдокрокит (юн. лепидос — тангача ва кроке — ип, тола), ёқут слюдкаси—гидроксидлар синфига оид минерал [ФеО(ОҲ)]. Таркибида Фе2О3 89,86% ва Н,0 10,14%, МнО, АИ2О3, СиО2, CаО, МгО аралашмалари, баъзида Н2О нинг ортиқчаси мавжуд. Ромбик сингонияли, структураси қатламли. Тангачасимон, пластинкасимон, толасимон, боғламсимон ва радиал-толасимон агрегатлар хос. Зонал агрегатлар ҳосил қилиб уларда гётит ва гидрогётит билан галма-гал алмашиб туради. Ранги ёқуцимон қизилдан жигарранггача. Олмоссимон ялтироқ. Ўзаро мукаммал, бир йўналишда боғланган. Қаттиклиги 4—5; зичлиги 3480–4100 кг/м3. Мўрт. Қўнғир темир рудаси, боксит, тупроқ таркибида учрайди. Гидро-термал чўкинди конларнинг (Уралдаги Бакалское) темир рудалар таркибида борлиги маълум. Лимонит каби бойитилади. Сунъий равишда темирнинг чала оксидланган бирикмаларидан олинади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил