Leshchina
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Лешчина, ўрмон ёнғоғи (Cорйлус) — қайиндошлар оиласига мансуб дарахт; барг тўкувчи буталар туркуми. Европа, Осиё ва Шимолий Американинг ўрмон зоналарида 20 тури маълум. Оддий тури — ўрмон ёнғоғи (C.авеллана) кўп тарқалган. Узоқ Шарқда манжурия Л.си (С. мандшуриcа), турли баргли Л. (С. ҳетеропҳйлла) учрайди. Кавказда оддий туридан ташқари дарахцимон Л., колхида Л.си (C.cолчиcа), понтий Л.си (С. понтиcа) турлари усади. Кавказ ва Қримда йирик фундук ёки ломбард ёнғоғи (С. махима) экилади. Л.дан иҳота ўрмонзорлари барпо этилади. Бўйи 2—5 м (гоҳида 8 м)гача бўлади. Гули икки жинсли; оталиклари кучалага, оналиклари икки гулли тўпгулга йиғилган. Меваси — бир уяли, бир уруғли ёнғоқ. Нам ва унумдор тупроқларда, айниқса, сур ўрмон ва қора тупроқларда яхши усади. Иссиққа ва намликка талабчан. Дарахти экилгандан сўнг 5—6 йили ҳосилга киради. Бир тупидан 8 кг гача ёнғоқ олинади. Ёнғоқ таркибида 60—70% мой мавжуд. Уруғидан, бачки новдаларидан, парҳиш қилиб кўпайтирилади. 80 йилдан кўп яшайди.
Абдушукур Хоназаров.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |