Lesnik
„Лесник“ (русча: Лесник, яъни „Ўрмон қоровули“) — „Корол и шут“ рус рок гуруҳи ижро этган қўшиқ. Қўшиқ матнини 1991-йил гуруҳ аъзоси Андрей Князев ёзган, мусиқасини гуруҳ вокалисти Михаил „Горшок“ Горшенёв басталаган.
| „Лесник“ | |
|---|---|
| „Корол и шут“ қўшиғи | |
| Чиқарилган санаси | 1997 |
| Ёзиб олинган |
1993 (чиқарилмаган) 1996 |
| Жанр | |
| Давомийлиги | 03:29 |
| Лейбл | ДДТ Реcордс |
| Қўшиқ муаллиф(лар)и | Андрей Князев |
| Бастакор(лар) | Михаил Горшенёв |
| Клипи | |
| „Лесник“ ЁуТубеда | |
„Лесник“ қўшиғи гуруҳ репертуаридаги энг таниқли қўшиқларнинг биридир. 2013-йилда „Наше радио“ радиоканали тузган „Бизнинг энг яхши 500 қўшиғимиз“ (русча: 500 НАШИх лучших песен) рўйхатида биринчи ўринни эгаллаган[1]. Горшенёв вафотидан кейин Князев ҳар бир консертида бу қўшиқни ижро этишни одат қилган, чунки, унинг сўзларига кўра, „Лесник“ Горшенёв учун муҳим аҳамият касб этган. Горшенёвнинг ўзи эса қўшиқ ҳақида шундай деган:
„Лесник“ — унда ҳаммаси айтилган. Агар сиз „Корол и шут“ нима эканлигини тушунмоқчи бўлсангиз, „Лесник“ни эшитиб кўринг[2].
1993-йилдан бошлаб гуруҳ қўшиқни турли клубларда ижро этган, аммо бошида қўшиқ студияда ёзиб олинмаган. Қўшиқ 1994-йил „Буд как дома, Путник“ номи билан шу номли, оз ададли албомга киритилган. 1997-йил албом „Корóл и Шут“ номи билан қайтадан ёзилган. Айнан шу албомда қўшиқ номи „Лесник“ ўлароқ ўзгартирилган.
„Лесник“ қўшиғи туфайли гуруҳ номи „Контора“дан дастлаб „Корол шутов“ номига, сўнгра „Корол и шут“ номига ўзгартирилган. 1996-йил „Ржавиэ Провода“ рок-фестивали доирасида қўшиқ учун арзон клип олинган. Горшенёв ўлимидан олдинги йилларда „Лесник“ қўшиғини ижро этаётганда якуний нақоратдан кейин СССРда туғилиб ўсган америкаликлар тузган „Ред Элвисес“ гуруҳининг „Донът Cруcифй Ме“ қўшиғи мисраларини куйлашни одат қилган.
Жамоа
1993-йилги ёзув
- Михаил „Горшок“ Горшенёв — вокал
- Александр „Балу“ Балунов — гитара
- Дмитрий „Рябчик“ Рябченко — бас-гитара
- Алексей „Ягода“ Горшенёв — барабанлар
1997-йилги ёзув
- Михаил „Горшок“ Горшенёв — вокал
- Яков Цвиркунов — гитара
- Александр „Балу“ Балунов — бас-гитара
- Александр „Поручик“ Шчиголев — барабанлар
Манбалар
- ↑ „500 лучших песен НАШЕго Радио“ (деадлинк). 2016-йил 16-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 16-июл.
- ↑ Рыбин Алексей — Король и Шут — Нота-Р, 2002 — 203 с.