Лев Семёнович Баршчевский (поляк тилида: Леон Барсзcзеwски) (1849-йил 20-феврал, Варшава – 1910-йил 22-март, Ченстохова, Полша қироллиги) – топограф, геолог, этнограф, археолог, табиацҳунос, Ўрта Осиё маданияцҳуноси, илмий тадқиқотчиси. Россия империясининг армиясида хизмат қилган[1].

Лев Семёнович Баршчевский
Файл:Леон Барсзcзеwски бй Ганcwол.жпг
Таваллуди 20-феврал 1849-йил
Варшава, Полша Қироллиги
Вафоти 22-март 1910-йил(1910-03-22)
(61 ёшда)
Ченстохова, Полша Қироллиги
Фуқаролиги Россия империяси
Соҳаси этнограф, археолог
Таълими Константиновский артиллерия мактаби

Ҳаёти

Лев Семёнович Баршчевский 1849-йил 20-февралда Варшавада туғилган. Унинг оиласи Суwаłки шаҳридан бўлиб келиб чиқиши зодагонларга бориб тақалади. 1825-йилда оиласи билан Подласиэ шаҳрига кўчиб ўтди. У эрта етим қолиб, катта синглиси (унинг катта акалари январ қўзғолонида қатнашгани учун судланган, уларнинг тақдири номаълум) билан Черкассида яшаган.

Лев Баршчевский Киевдаги ҳарбий гимназияни тугатгандан сўнг, 1866-йилда Константиновский ҳарбий мактабига ўқишга кирди, ҳарбий мактабни 1867-йилда тугатди. Кейин Одессадаги кадет пиёдалар мактабига борди. Тарих дарси вақтида „поляклар қўзғолони“ ҳақида сўралганда, у исёнчиларни ҳимоя қилди, бунинг учун у талабалар рўйхатидан чиқарилди ва курсант унвони билан Херсон вилоятидаги полкга ўтказилди. У ерда хорижий тилларни ва ҳунармандчиликни ўрганган. Херсондалиги вақтида акварел рассоми ва фотограф Николай Осиповдан фотография санъатини ўрганган.

1876-йилда Туркистон Россияга қўшиб олингандан сўнг Баршчевский ўз ихтиёри билан янги қўлга киритилган ҳудудларга боради ва у ерда топографик бўлимда хизмат қилади. Баршчевский 1897-йилгача асосан Самарқандда яшаган. 1880-йилда Ирена Недзвецкаяга уйланди. Унинг бўлинмасининг вазифалари ҳудудни ўрганиш, Хитой ва Афғонистон йўналиши бўйича стратегик аҳамиятга эга янги йўлларни ётқизишдан иборат эди.

Самарқанддаги туб аҳолининг турмуши, урф-одатларини ўрганди, уларнинг ҳаётини суратга олди. У Зарафшон, Фондарё, Искандардарё ва Яғноб дарёлари бўйлаб саёҳат қилган, улар орқали Ҳисор тизмаси ва Бухоро амирлигига олиб борадиган сўқмоқларни ўрганган. У илмий экспедицияларнинг ҳаммуаллифи эди. Лев Баршчевский Самарқанднинг қадимий хароба шаҳарларидан бири бўлган Афросиёб шаҳрида археологик ишларни амалга оширган. Қадимий буюмларнинг коллексиясини тўплаган. Тўпланган коллексиянинг бир қисмини йиғиб Самарқанддаги Ўзбекистон маданияти ва санъати тарихи давлат музейига асос солган ва бир қисмини франсузларга сотиб юборган[2]. Савдодан тушган пулга Самарқанд яқинида кўмир конини қурган.

Санкт-Петербургдаги Россия география жамияти ва Москвадаги ҳайвонлар ва ўсимликларни ўрганиш бўйича Россия императори жамияти аъзоси эди.

1897-йилдан у Сиэдлcе шаҳрида бўлиб, у ерда пиёдалар полкига қўмондонлик қилган. Рус-япон урушида қатнашган. 1906-йилдан нафақага чиққан. Ўз жонига қасд қилган. У Ченстоховадаги Куле қабристонига дафн этилган. 1995-йилда унинг қабри оиласи томонидан Варшавадаги Стариэ Повазкига кўчирилди.

Манбалар

  1. ↑ „Леон Барщевский - польский путешественник, ученый, фотограф“. 2019-йил 24-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 24-октябр.
  2. ↑ „Исполнилось 120 лет со времени создания музея в Самарканде - Култура.уз“. 2019-йил 3-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 24-октябр.