Лев Николаевич Лапин (1895-йил, 10-июл, Руде шаҳри Варшава губерняси — 1985-йил, 5-август, Самарқанд) — биокимёгар. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1954). Профессор (1946), биология фанлари доктори (1948). Томск университетини тугатган (1922). Самарқанд тиббиёт институти профессор (1931—61), Самарқанд университети одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимёси кафедраси профессор (1962-йилдан). Илмий ишлари микроанализ усулларига багишланган. Ош тузидаги калий ёдид миқдорини, шунингдек, пестицидлардаги симобни аниқлаш усулларини топган (1969)[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил