Лев Яковлевич Рохлин (1947-йил 6-июн, Аралск, Қизилўрда вилояти, Қозоғистон ССР, СССР – 19983-июл, Клоково қишлоғи, Москва вилояти, Россия Федерацияси) – Совет ва Россия ҳарбий-сиёсий арбоби, Давлат Думаси депутати. Россия Федерацияси 2-чақириқ, Россия Федерацияси Давлат Думасининг Мудофаа бўйича қўмитаси раиси (1996-1998), генерал-лейтенант (1993[1]). Армияни қўллаб-қувватлаш ҳаракати асосчиси ва биринчи раиси (1997-1998).

Лев Рохлин
Таваллуди 1947-йил 6-июн
Аралск вилояти, Қозоғистон ССР, СССР
Вафоти 1998-йил 3-июл
Клоково қишлоғи, Наро-Фоминск тумани, Москва вилояти, Россия
Фуқаролиги  Совет Иттифоқи
Хизматдаги йиллари 1965-1998
Унвони Генерал-лейтенант
Мукофотлари
1996

Ҳаёти

Лев Рохлин Улуғ Ватан уруши қатнашчиси, сиёсий сургун қилинган Яков Лвович Рохлин[2] оиласида уч фарзанднинг энг кичиги бўлиб туғилган. 1948-йилда ўғли туғилгандан 8 ой ўтгач, Яков Лвович ҳибсга олинган[3]. Онаси Ксения Ивановна Гончарова уч фарзандни ёлғиз тарбиялаган.

Лев Яковлевич Лев Аралск шаҳридаги Н. К. Крупская номидаги 14-мактабнинг 11-синфини тамомлаган. Сўнг, Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юртига ўқишга киради. 1970-йилда кейинги барча ўқув юртлари қатори Тошкент олий қўшма қуроллар қўмондонлик билим юртини имтиёзли диплом билан тамомлаган. Германиядаги Совет қўшинлари гуруҳида, Вурзен шаҳридаги 242-гвардияда хизмат қилган. М. В. Фрунзе номидаги Ҳарбий академияга ўқишга кирган. Ўқишни тугатгандан сўнг, Арктикада (Мурманск вилояти, Печенга станцияси, 28086-сонли ҳарбий қисм, 19-моторли милтиқ полки), Ленинград, Туркистон, Закавказ ҳарбий округларида хизмат қилган. У ерда корпус командирининг ўринбосари (31 АК, ГрССР, Кутаиси[4]) бўлиб ишлаган.

Афғон уруши

У 1982—1984-йилларда Афғонистон Демократик Республикасида биринчи бўлиб Бадахшон вилоятининг Файзобод шаҳрида жойлашган 860-алоҳида моторли отишма полки қўмондони сифатида хизмат қилган[5]. 1983-йилнинг июн ойида қўмондонликнинг фикрига кўра, Рохлин муваффақияциз ҳарбий операция учун лавозимидан четлаштирилади (Баҳарак ҳудудидаги жанг, 860-полк баталони топшириқни бажармасдан ва мужоҳидларни бир нечта хизматга яроқли пиёда аскарлари билан жанговар машиналарни қолдириб, орқага чекинган). Кейин Ғазни шаҳридаги 191-алоҳида моторли милтиқ полки командирининг ўринбосари этиб тайинланади[5]. Бир йилдан камроқ вақт ўтгандан сўнг, у лавозимга қайта тикланади. Икки марта яраланиб, охирги марта 1984-йил октябр ойида яраланган эди. Ургун операцияси[6] якунида Рохлин вертолёти уриб туширилган. Подполковник кўплаб жароҳатлар олиб, умуртқа поғонаси синган[5]. Шундан сўнг, Тошкентга эвакуация қилинади.

Ўлими

Лех Рохлин 1998-йил 2-июлдан 3-июлга ўтар кечаси Москва вилояти, Наро-Фоминск тумани (ҳозирги Москванинг Троицкий маъмурий округи) Клоково қишлоғидаги ўз дачасида ўлдирилган ҳолда топилган. Расмий маълумотларга кўра, унинг рафиқаси Тамара ухлаб ётган Рохлинга қарата ўқ узган. Бунга оилавий жанжал сабаб бўлган. 2000-йил ноябр ойида Наро-Фоминск шаҳар суди Тамара Рохлинани эрини қасддан ўлдиришда айбдор деб топган, аммо 2001-йилда Олий суд ҳукмни бекор қилинган. 2005-йилда суд ишни кўриб чиқиб, Тамара Рохлинани яна айбдор деб топган. Сўнг, 4 йил шартли қамоқ жазосини тайинланади. Лев Рохлин 1998-йил 7-июлда Троэкуровский қабристонига дафн этилган.

Мукофотлари

Афғонистон мукофотлари:

Хотираси

2001-йил 6-июн куни унинг қабрига қабр тоши ўрнатилган[7][8].

Карелия Республикасининг Прионежский тумани Вилга қишлоғида Лев Рохлин кўчаси[9], Лев Рохлинга тегишли бўлган 1-уйда ёдгорлик лавҳаси ўрнатилган.

Манбалар

  1. ↑ Бочарова А. Л. Июн в воэнной истории. // Военно-исторический журнал. – 2017. – № 6. – С.96.
  2. ↑ „В. Шницер «Судьба солдата»“. 2018-йил 3-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 20-ноябр.
  3. ↑ „Об отце генерала Рохлина“. 2010-йил 10-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 6-ноябр.
  4. ↑ „Два российских генерала | Еврейский Мир“. 2019-йил 19-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 19-декабр.
  5. ↑ 5,0 5,1 5,2 Антипов 1998.
  6. ↑ „Ургунские и Алихейские операции“. 2020-йил 6-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 19-декабр.
  7. ↑ „Ъ-Новости — Откроется памятник Рохлину“. 2020-йил 4-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 24-декабр.
  8. ↑ „Новости НЕWСру.cом :: В Москве на Троекуровском кладбище состоится открытие памятника Льву Рохлину“. 2020-йил 4-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 24-декабр.
  9. ↑ Список улиц Вилги[сайт ишламайди]