Levirat
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Левират (лотинча левир — қайни, эрнинг укаси), есир олиш — қадимий никоҳ одатларидан бири, бева қолган янганинг қайнисига эрга тегиши. Кўпчилик халқларда уруғчилик тузуми даврида тарқалган бўлиб, Кавказ, Ўрта Осиё халқлари, яҳудийлар ва бошқаларда ҳам сақланиб қолган. Левират одати бўйича ука уйланган бўлса ҳам марҳум аканинг бева (есир) қолган хотинига уйланиши шарт бўлган. Айни ҳолатда ука ўлса, ака унинг бевасига уйланган. Ўзбекларда "Ака ўлса янга мерос, ука ўлса келин мерос" мақолида ҳам юқоридаги мазмун акс этган. Бевани уйига қайтариб юбориш воҳа ўзбекларида айб саналган. Бевани бегонага узатишни ўзларига уят ҳисоблашган. Агар бева рози бўлмаса мажбурлаб розилигини олиш ҳоллари ҳам учраган. Марҳумнинг беваси, мол-мулки, фарзандлари тарбияси бегона эркак қўлига ўтиб кетмаслиги ва ҳали уйланмаган ука қалин тўлаб, ортиқча сарф-ҳаражат қилиб уйланмаслиги учун никоҳнинг Левират шаклига рухсат берилган. Левират никоҳ шакли ХХ асрдан сўнг, халқимиз турмушидан буткул чиқиб кетган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |