Левкипп (Леукиппос) (милоддан аввалги В аср) — юнон файласуфи, антик атомистик таълимот асосчиларидан бири. Фанга мутлақ бўшлиқ ва бу бўшлиқда ҳаракат қиладиган атомлар ҳамда механик зарурият тушунчаларини киритган. Унинг фикрича, оламда барча нарсалар энг майда, оддий бўлинмас зарралар — атомлар ва бўшлиқдан ташкил топган. Борлиқ ва йўқлик бир вақтда мавжуд, уларнинг иккиси ҳам нарсаларнинг келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Атомлар борлиқ сифатида моҳиятан зич ва тўла, улар бўшлиқда ҳаракат қилади. Бўшлиқ борлиқ эмас, аммо у ҳам борлиқ каби мавжуд. Атомлар хилма-хил, доимо ҳаракатланувчи унсурлардан ташкил топган бўлиб чексиз шаклларда намоён бўлади ҳамда доимо ўзгариб, пайдо бўлиб туради. Левкиппнинг атомистик қарашларини Демокрит давом эттирди ва ривожлантирди.[1]

Леуcиппус
Таваллуди Мил.авв. В аср
Вафоти Мил.авв. В аср

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил