Левкопис (Леуcопис бона Роҳд.) — Чамаэмйидаэ-Очтҳипилидаэ оиласига мансуб фойдали пашша-энтомофаг. Кумушдек оқиш, танасининг уз. 2—5 мм. Бошида кўзларини ажратиб турувчи кенг пешонаси бор. Бошининг тепа қисмида қилчалари йўқ. Йилда 5—6 авлод беради. Ҳар авлоднинг ривожланиши об-ҳаво шароитига қараб 20—30 кун давом этади. Ўрта Осиёда кенг тарқалган. Катта ёшдаги қуртлари паст ҳароратга анча чидамли бўлсада, баҳорда кўпи ўлиб кетади. Март ўрталарида ғумбакка айланади. Пашшалари эса март охири — апрел бошларида учиб чиқади. Қуртлари ўсимлик битлари ва червецларнинг йиртқичи (қишлаётган комсток қурти)нинг 80—90% ини йўқ қилади, баҳорда эса унли червец тухумлари билан озиқланади (қаранг Фойдали ҳашаротлар).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил