Lewis Hamilton
Сир Леwис Cарл Давидсон Ҳамилтон (1985-йил 7-январда туғилган) — британиялик автопойгачи бўлиб, у Формула 1 мусобақаларида Феррари жамоаси сафида қатнашади. Ҳамилтон Формула 1 жаҳон чемпионатида рекорд даражада етти марта ғолиб чиққан бўлиб, у бу натижаси билан Мичаэл Счумачерга тенглашган. Шунингдек, у Формула 1 да энг кўп Гранд при ғалабалари, энг кўп поле-позициялар ва энг кўп подиум натижаларини қо'лга киритиш бо'йича рекордларга эга.
| Леwис Ҳамилтон | |
|---|---|
|
Ҳамилтон ин 2025 | |
| Таваллуди |
Леwис Cарл Давидсон Ҳамилтон 1985-йил 7-январ |
| Имзоси | |
|
| |
| Леwис Ҳамилтон | |
|---|---|
| Миллати |
|
| Жамоалар | Феррари |
| Автомобил рақами | 44[1] |
Стевенаге шаҳрида туғилиб ўсган Ҳамилтон ўз фаолиятини олти ёшида картингдан бошлаган. У қисқа вақт ичида бир нечта миллий чемпионликлар г'олиблигини қўлга киритиб, Рон Денниснинг э’тиборини тортди. Деннис 1998-йилда Ҳамилтонни МcЛарен–Мерcедес Ёш ҳайдовчилар дастурига қабул қилди. 2000-йилда Картинг бо'йича жаҳон ва Европа чемпионатида ғолиб чиққанидан сўнг, Ҳамилтон ёшлар формуласи серияларига ўтди. Бу даврда у Формула 3 Европа серияси ва ГП2 серияси мусобақаларида чемпионликни қўлга киритди.
Шундан сўнг у 2007-йилда МcЛарен жамоаси билан шартнома имзолади ва Австралия Гранд присида қора танли ҳайдовчилар орасида Формула 1 да қатнашган биринчи спортчи бўлди. Дебют мавсумида Ҳамилтон тўртта Гранд прида ғалаба қозонди ҳамда бир нечта рекордларни ўрнатиб, мавсум якунида Кими Рäиккöнендан атиги бир очко ортда қолган ҳолда иккинчи ўринни эгаллади ва жамоадоши Фернандо Алонсо билан тенг очко тўплади.
Ҳамилтон ўзининг илк жаҳон чемпионлигини 2008-йилда қўлга киритди. У мавсумнинг сўнгги босқичи бўлган 2008-йилги Бразилия Гранд присининг охирги айланасида ҳал қилувчи қувиб ўтишни амалга ошириб, ўша пайтдаги энг ёш жаҳон чемпионига айланди. Жумладан, у 2010-йилда тўрт нафар ҳайдовчи иштирок этган чемпионлик курашида ҳам қатнашди.
Илк ҳаёти ва та’лими

Леwис Cарл Давидсон Ҳамилтон 1985-йил 7-январда Стевенаге, Ҳертфордшире шаҳрида туғилган[3][4]. Унинг отаси Антҳонй Ҳамилтон келиб чиқиши афро-гренадиялик, онаси Cармен Ларбалестиэр эса оқ танли британиялик бўлиб, Бирмингҳам шаҳрида туг'илган[5]. Шу сабабли Ҳамилтон турли ирқлардан келиб чиқишга эга ҳисобланади[6][7].
Ҳамилтон икки ёшга тўлганида ота-онаси ажрашган. Шундан сўнг у 12 ёшигача онаси ҳамда опалари — Самантҳа ва Ниcола билан бирга яшаган[8]. Кейинчалик у отаси, ўгай онаси Линда ва унинг ўгай укаси Ниcолас билан яшай бошлайди. Унинг о'гай укаси Ниcолас ҳам профессионал автопойгачи ҳисобланади[9][10].
Манбалар
- ↑ „Ҳамилтон то кеэп 44 ас cар нумбер“. ГП Упдате. 2014-йил 2-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 25-ноябр.
- ↑ Cарй, Том. „Антҳонй Ҳамилтон'с массиве суппорт макес партинг wитҳ Леwис эасиэр то ундерстанд“. Тҳе Даилй Телеграпҳ (2010-йил 3-март). 2022-йил 10-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 14-май.
- ↑ Ҳамилтон, Леwис. Леwис Ҳамилтон: Мй Сторй. ҲарперСпорт, 2007 — 33-бет. ИСБН 978-0-00-727005-7.
- ↑ Келсо, Паул. „Профиле: Леwис Ҳамилтон“. Тҳе Гуардиан (2007-йил 20-апрел). 2013-йил 5-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 26-июн.
- ↑ „ФреэБМД Энтрй Инфо“. фреэбмд.орг.ук. 2021-йил 12-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 12-декабр.
- ↑ Wолфф, Алехандер „Беттер Тҳан Сех“ (2007-йил 12-июн). 2008-йил 21-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 21-август.
- ↑ „Беинг Ф1'с фирст блаcк дривер ис импортант“. леwишамилтон.cом. 2018-йил 8-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 7-март.
- ↑ Матҳé, Чарлотте „10 Тҳингс Абоут ... Леwис Ҳамилтон“. Дигитал Спй (2014-йил 12-июл). 2020-йил 20-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 21-ноябр.
- ↑ Тҳе Лифе оф Формула 1 Чамп Леwис Ҳамилтон (Фулл Сегмент) | Реал Спорц w/ Брянт Гумбел | ҲБО.
- ↑ Матт Диcкинсон.. „Леwис Ҳамилтон адмиц: 'И жуст дон'т кноw ҳоw И кепт мй cоол'“. Тҳе Тимес (2008-йил 3-ноябр). 2009-йил 9-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 9-май.
- ↑ „Леwис Ҳамилтон Биограпҳй – Тривиа“. Тҳе Биограпҳй Чаннел. Лондон: тҳебиограпҳйчаннел.cо.ук. 2014-йил 25-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 7-май.