Leysit
Лейсит (лейко...) — жинс ҳосил қилувчи минерал (каркасли алюмосиликатлар таркибида), кимёвий таркиби КАлСи,ОЖ. Аналсимга изоструктурали. Диаморфизм хусусиятига эга бўлиб, оддий температурада тетрагонал, 605° дан юқорида куб сингонияда кристалланади. Кристалларининг томонлари тўғри тузилган — полиэдрик бўлади. Рангсиз, кулранг , оч сариқ. Қаттиклиги 5—6, зичлиги — 2,5 г/см3, мўрт. Калийга бой эффузив ва гипабиссал тоғ жинсларида учрайди. Ўзгарганда сохта лейсит, аналсит, серицит, каолинит, эпилейситга айланади. Шиша саноатида фойдаланилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Кимёга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |