Ли бо (иккинчи номи — Ли Тайбо) (701—762-йиллар) — Хитой шоири. Илк шеърлари романтик рухда ёзилган. Уларда табиат манзаралари, самовий туйғулар, юрт қиёфаси, инсонлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар акс эттирилган. Ёшлигида даосизм билан қизиққан. Инсон озодлигини улуғлайдиган бу оқим Конфуций қарашларига қарши бўлган. Ли Бо жангчилар матонати, ҳарбий юришлар деҳқонлар бошига солган ташвишлар ҳақида ёзади. Шеърларида аслзодалар, амалдорларнинг шафқацизлигидан нафратланади. 756-йилда Ан Лу-шаннинг императорга қарши қўзғолони пайтида Ли Бо шаҳзода Ли Линнинг хизматида бўлади. Шаҳзода Ли Лин тарафдори сифатида шоир Еланга сургун қилинади (3 йилдан кейин афв этилади). Ли Бонинг адабий мероси 900 шеърдан зиёд деб баҳоланган. Ли Бо хитой шеъ-риятини эркинлаштириш борасида кўп ишлар қилган. Унинг мероси Хитойда ХХ асрда кенг ўрганилган ва турли тилларга таржима қилинган, у жаҳоннинг йирик лириклари билан бир сафда туради[1].

Ли Баи
Асл исми 李白
Таваллуди 701
Суи Е
Вафоти 762
Дан Ту
Касби шоир
Фуқаролиги Хитой

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил