Ли Дун Су (1914-йил 11-декабр, Корея – 1970-йил 22-сентябр) – Ўзбекистон ССР, Тошкент вилояти, Қуйи Чирчиқ тумани, Энгелс номидаги колхоз агрономи. Социалистик Меҳнат Қаҳрамони (1953).

Ли Дун Су
Таваллуди 11-декабр 1914-йил
Вафоти 22-сентябр 1970-йил(1970-09-22)
(55 ёшда)
Тошкент вилояти
Касби Агроном
Мукофотлари

Биографияси

Ли Дун Су 1914-йил 11-декабрда Кореяда деҳқон оиласида таваллуд топган. Кейинчалик қариндошлари билан бирга Россия империясининг Приморск вилоятига кўчиб кетган. 1932-йилдан бошланғич мактаб ўқитувчиси, 1936-йилдан Тинчен Буддоновский туманида корейс бошланғич мактаби мудири лавозимларида фаолият олиб борган. Ли Дун 1937-йилда Ғарбий Қозоғистон вилояти, Қозоғистон ССРдаги махсус турар-жойга сургун қилинган. 1937-йилдан Денгиз тумани, Кудряшево қишлоғидаги бошланғич мактабда мудир бўлиб ишлаган[1].

Ли Дун 1939-йилда Гурев педагогика техникумини тамомлаб, Ўзбекистон ССРга кўчиб ўтган. 1939–1942-йиллар оралиғида Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани Будонний номидаги колхозда оддий колхозчи, бригада бошлиғи кейинчалик бригадир бўлиб ишлаган. Ли Дун Су 1941-йилда КПСС сафига кирган. 1943-йилда Қуйи Чирчиқ вилоятидаги „Социализм йўли“ колхозига раис этиб сайланган. 1951-йилдан шу колхозда дала деҳқони бўлган.

Ли Дун Су 1951-йилда Тошкент қишлоқ хўжалик институтининг агрономия курсларини тамомлаган, сўнгра 1967-йилгача Қуйи Чирчиқ туманидаги Энгелс номидаги колхозда агроном бўлиб ишлаган. Каноп ва жут етиштиришда илғор агротехника усуллари жорий этган. Унинг самарали меҳнати туфайли 1953-йилда колхоз жами 221,2 гектар майдоннинг ҳар гектаридан ўртача 63,5 сентнердан давлатга кўкат пояси топширган. СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1953-йил 21-декабрдаги фармони билан Ленин ордени, "Ўроқ ва Болға" олтин медали ва Социалистик Меҳнат Қаҳрамони унвони билан тақдирланган[2].

Аграном 1955-йилда ВДНКҳ Бутуниттифоқ кўргазмасида қатнашган. 1964-йилда Тошкент қишлоқ хўжалиги техникумини агроном-селексиячи мутахассислиги бўйича тамомлаган.

1963-йил Қуйи Чирчиқ вилояти Солдацкий қишлоқ Советига, 1969-йил Оққўрғон тумани Киров қишлоқ Советига депутат этиб сайланган[3].

Ли Дун Су 1970-йил сентябр ойида вафот этган. У Қуйи Чирчиқ тумани (ҳозирги Оққўрғон тумани) собиқ Энгелс номидаги колхоз қабристонига дафн этилган.

Мукофотлари

Ли Дун Сй Социалистик Меҳнат Қаҳрамони, Ленин ордени ҳамда „1941–1945-йиллардаги Улуғ Ватан урушидаги жасоратли меҳнати учун“ медали билан тақдирланган.

Манбалар

  1. ↑ „Ли Дюн Су“. Қаралди: 2023-йил 21-ноябр.
  2. ↑ [ҳттп://описи.ргаэ.ру/сcрипц/уис/ргаэ_анй.пҳп?басе=мйсқл:ргаэ&лист=22120&идОбж=10084577 „���� онлине“]. описи.ргаэ.ру. Қаралди: 2023-йил 20-ноябр.
  3. ↑ „Ли Дюн Су“. Қаралди: 2023-йил 21-ноябр.[сайт ишламайди]