Li Ruofan
Ли Руофан (хитойча: 李若凡; талаффузи: Ли Жофан 1978-йил 30-апрелда туғилган)[1] хитойлик шахматчи, ФИДЕ халқаро магистр (ИМ) ва аёл гроссмейстер (WГМ) унвонларига эга. 2001-йилда Ченнайда бўлиб ўтган аёллар ўртасидаги шахмат бўйича Осиё чемпионати[2] ва 2006-йилда Wухи шаҳрида бўлиб ўтган хитойлик аёллар ўртасидаги шахмат чемпионатида 8½/12 ҳисобдаги муҳим ғалабаларга эришган[3].
| Ли Роуфан | |
|---|---|
| Мамлакат | Хитой |
| Туғилиши |
30-апрел 1978-йил Зҳеингжианг, Жиангсу, Хитой |
| Саравҳа | Халқаро шахмат устаси, аёл гросстмейстер |
| Юқори рейтинги | 2433 (2003) |
Ли Руофан 1999-йилда Хитой миллий „Б“ жамоасида аёллар ўртасида ўтказилган шахмат бўйича Осиё чемпионатида 3 та ўйин ўтказиб (+0, =2, −1) умумий рекорд натижа кўрсатган[4].
2002-йилда Ли Мўғулистоннинг Улан-Батор шаҳрида бўлиб ўтган шахмат бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган[5]. 2007-йилда эса у миллий федерация ўйинларини Сингапур вакили сифатида ўтказди[6]. 2008-йилда Жакартада бўлиб ўтган Жапфа шахмат фестивалида олти ўйинчи иштирок этган иккита давра мусобақасида Ли Руофан WГМ турнирида ғолиб бўлди[7][8]. Ли 2016-йилда Бокуда бўлиб ўтган Аёллар шахмат Олимпиадасида Сингапур терма жамоаси сафида ўйнаган ва +4 =4 −2 (60 %) балл тўплаган.
Шахмат бўйича аёллар ўртасида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатидаги фаолияти:
- 2001-йилда Москвада биринчи раундда Анна Затонскияга ютқазди;
- 2012-йилда Ханти-Мансийскда биринчи даврада Ирина Крушга ютқазиб қўйган.
Ли Руофан Сингапур шаънини иккита Шахмат Олимпиадасида (2012, 2016) ҳимоя қилган, бундан ташқари, 2012-йилда у эркаклар жамоасида ҳам ўйнаган. 1999-йилда шахмат бўйича аёллар ўртасидаги жамоавий Осиё чемпионатида Хитой шарафини ҳимоя қилган ва умумжамоа ҳисобида кумуш медални қўлга киритган.
2017-йилдан у яна Хитой федерациясида фаолиятини давом эттира бошлади[9].
Шахсий ҳаёти
Ли Шенженда эри ва мураббийи бўлмиш гроссмейстер Зҳанг Зҳонг билан яшайди[10].
Манбалар
- ↑ „西部国际象棋“. www.чессинчина.нет. 2013-йил 12-ноябрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „редифф.cом: Руофан wинс Асиан wомен'с чесс“. www.редифф.cом.
- ↑ „ТҲЕ WЕЭК ИН CҲЕСС 609 10тҳ Жулй 2006 бй Марк Cроwтҳер“. Чесс анд Бридге. 2006-йил 13-октябрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „ОлимпБасе :: Wомен'с Асиан Теам Чесс Чампионшип :: Ли Руофан“. www.олимпбасе.орг.
- ↑ Cроwтҳер. „7тҳ Wорлд Университй Чесс Чампионшипс“. Тҳе Wеэк ин Чесс (30-сентабр 2002-йил). Қаралди: 10-апрел 2016-йил.
- ↑ ПЛаер трансферс ин 2007 (Wайбаcк Мачине сайтида 2018-07-02 санасида архивланган). ФИДЕ.
- ↑ Жапфа Чесс Фестивал 2008 – WГМ Тоурнамент Сеcтион. Тоурнамент репорт (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-08-10 санасида архивланган). ФИДЕ.
- ↑ 4тҳ Жапфа Фестивал WГМс, Жакарта 2008. ИндонесиаБасе.
- ↑ Плаер трансферс ин 2017 (Wайбаcк Мачине сайтида 2020-11-11 санасида архивланган). ФИДЕ.
- ↑ „Ни ҳао, ГМ Зҳанг Зҳонг анд WГМ Ли Руофан“. Чесс Неwс (10-январ 2008-йил).
Ҳаволалар
- Ли Руофан ат Чессметриcс