Li Yenson
| Ли Енсон | |
|---|---|
| Таваллуди |
17-октябр 1914-йил Гродеково қишлоғи, Николск-Уссурийск тумани, Приморск ўлкаси, Амур вилояти, Россия империяси |
| Вафоти | Аниқ эмас |
| Фуқаролиги |
|
| Мукофотлари |
|
Ли Енсон, шунингдек, Ли Ёнг Сонг (1914-йил 17-октябр, Гродеково қишлоғи, Николск-Уссурийск тумани, Приморск ўлкаси, Амур вилояти, Россия империяси – ўлим санаси номаълум) – Ўзбекистон ССР, Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ туманидаги „Полярная звезда“ колхозининг аъзоси. Социалистик Меҳнат Қаҳрамони (1949)[1][2].
Ҳаёти
Ли Енсон 1914-йил 17-октябрда Николск-Уссури тумани Гродеково қишлоғида деҳқон оиласида туғилган. Корейс тили бошланғич мактабининг 4-синфини тамомлаган. 1929-йилдан бошлаб ўзи туғилиб ўсган қишлоғидаги Чансени колхозида оддий колхозчи бўлиб ишлаган. Кейинчалик Гродековский чегара отрядида шоличилик бригадаси раҳбари бўлган (1934—1937). 1940—1943-йилларда ҳарбий госпитал ёрдамчи хўжалигининг шоличилик бўлими аъзолигига қабул қилинган.
1944-йилдан Тошкент вилоятида яшаб, Ўрта Чирчиқ туманидаги „Полярная звезда“ колхозида бригада бошлиғи бўлиб ишлаган. 1948-йилда Ли Енсон жамоаси 5,1 гектар майдондан гектарига ўртача 84,6 сентнер шоли олди. СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1949-йил 18-майдаги фармони билан „Колхозда барча турдаги мажбурий топшириқлар ва шартномаларни тўлиқ бажаргани, суғориладиган ерларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, шолидан юқори ҳосил олгани учун“ Социалистик Меҳнат Қаҳрамони унвони билан тақдирланган. Шунингдек, „1948-йилда МТС иши учун натура тўловлари ва 1949-йил баҳорги экинларни экиш учун тайёрлаш, уларни тўлиқ миқдорида уруғлик билан таъминлашдаги иштироки учун“ Ленин ордени ҳамда "Ўроқ ва Болға" олтин медали берилган.
Ли Енсон 1949-йилдаги фаолияти натижаларига кўра у 1950-йил иккинчи бор Ленин ордени билан тақдирланган.
1967—1968-йилларда Сирдарё вилоятидаги „Коммунизм“ колхозида ишлаган. 1968-йилдан 1970-йилга (нафақага чиққунга қадар) қадар Ўрта Чирчиқ туманидаги „Полярная звезда“ колхозида меҳнат фаолиятини давом эттирди. Касаба уюшмаси томонидан унга нафақа белгиланган.
Ўлим санаси аниқ эмас.
Мукофотлари
- Социалистик Меҳнат Қаҳрамони[3]
- Ленин ордени – икки марта (1949, 1950)
- "Шавкатли меҳнати учун" медали (1951-йил 23-август)
Адабиётлар
- Шин Д. В., Советские корейцы Герои Социалистического труда, Алматы: Сервиcе Пресс, 2019
- Ким П. Г., Корейцы Республики Узбекистан, Ташкент: Узбекистон. 1993
- Ким Б. И., Корейцы Узбекистана. Кто есть кто, Ташкент, 1999
Манбалар
- ↑ „Герой Социалистического Труда Ли Енсон“. www.wарҳероэс.ру. Қаралди: 20-ноябр 2023-йил.
- ↑ „Дмитрий Шин в Новой жизни и Солдатском“. www.корё-сарам.сите. Қаралди: 20-ноябр 2023-йил.
- ↑ „Список Героев Социалистического Труда (Ли — Лощёнова)“. www.инфотеач.ру. Қаралди: 20-ноябр 2023-йил.[сайт ишламайди]