Лиам Кирк (талаффузи: Лиям Кирк) (2000-йил 3-январда туғилган) — британиялик профессионал хоккейчи. Лиам Кирк ҳозирда ЭCҲЛнинг „Атланта Гладиаторс“ хоккей жамоасида ўйнамоқда[1]. Лиам Кирк ўз фаолиятини Британиянинг Элит хоккей лигаси клуби "Шеффиэлд Стеэлерс" хоккей жамосида бошлаган.

Лиам Кирк
Туғилган жойи 2000-йил 3-январ (2000-01-03) (26 ёш)
Малтбй, Англия, Бирлашган Қироллик
Бўйи 6 фт 1 ин (185 cм)
Оғирлиги 187 лб (85 кг; 13 ст 5 лб)
Позицияси ҳужумчи
Майдондаги жойлашган ўрни чап қанот
НҲЛ
Собиқ жамоалар
Аризона Cоётес
Шеффиэлд Стеэлерс
Атланта Гладиаторс
Миллий жамоа  Буюк Британия
НҲЛга кириш драфти 189-ўриндаги танлов, 2018
Аризона Cоётес
Жамоалардаги фаолият 2016—ҳозиргача

2018-йил июн ойида Лиам Кирк „Аризона Cоётес“ хоккей клуби сафига 2018-йилги НҲЛга кириш лойиҳасида 189-ўриндаги танлов асосида қабул қилинди[2].

Ўйин фаолияти

Шеффиэлд Стеэлерс

Лиам Кирк Жанубий Ёркширедаги кичик Малтбй шаҳарчасида ўсди. Лиам Кирк ота-онаси ва оиласи билан „Шеффиэлд Стеэлерс“ хоккей клубининг ўйинини томоша қилиш учун борганларида хоккейга қизиқа бошлаган эди. Шундан сўнг, Лиам Кирк хоккей билан шуғуллана бошлади[3].

Лиам Кирк „Шеффиэлд Стеэлерс“ хоккей клубининг ёшлар академиясида ўйнай бошлади.

Лиам Кирк 2015—2016-йилги мавсумда Англиянинг 18 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги хоккей терма жамоаси сафида шимолий лигада ўйнади. Лиам Кирк 60 гол ва 38 голли узатма билан 98 очко жамғариб, лигада пешқадамлик қилди. Ўша йили „Шеффиэлд Стеэлерс“ хоккей клубининг 18 ёшгача бўлган ўсмирлар хоккей жамоаси лига чемпионлигини қўлга киритди. Лиам Кирк, шунингдек, Буюк Британиянинг 16 ёшгача бўлган ўсмирлар миллий хоккей терма жамоаси учун ҳам танланган эди.

Лиам Кирк „Шеффиэлд Стеэлерс“ хоккей клуби билан уч йиллик шогирдлик шартномасига имзо чекди[4].

Лиам Кирк "Аризона Cоётес" хоккей клуби сафига 2018-йилги НҲЛ кириш лойиҳасида 189-ўриндаги танлов асосида қабул қилинди. Лиам Кирк Англияда туғилиб ўсган, лекин НҲЛга чақирилган биринчи хоккейчи бўлди. Лиам Кирк июн ойида CҲЛ импорт лойиҳасида 8-ўринни эгаллади ва Онтарио хоккей лигасининг (ОҲЛ) "Петербороугҳ Петес" хоккей жамоасида ўйнай бошлади[5].

2020-2021-йилги ОҲЛ мавсуми CОВИД-19 пандемияси туфайли Лиам Кирк Европада фаолиятини давом эттирди. Дастлаб 2020-йил 17-октябрда Швециянинг „Ҳанҳалс ИФ“ хоккей жамоаси билан қисқа муддатли шартнома имзолади[6].

2021-йил феврал ойида Лиам Кирк НИҲЛ вакили „Шеффиэлд Стеэлдогс“ хоккей клуби билан ижарага шартнома имзолаб, вақтинча Буюк Британияга қайтди[7][8].

2021-йил 18-июнда Лиам Кирк „Аризона Cоётес“ хоккей клуби билан уч йиллик бошланғич даражадаги шартнома имзолади[9]. 2021-йил 28-июлда „Аризона Cоётес“ клуби расмий равишда Кирк клуб билан уч йиллик бошланғич даражадаги шартнома имзолаганини эълон қилди[10].

Фаолият статистикаси

Мунтазам мавсум ва плей-офф ўйинлари

Мунтазам мавсум Плей-офф ўйинлари
Мавсум Клуб Лига Ўйин Гол Голли узатма Очко Пеналти Ўйин Гол Голли узатма Очко Пеналти
2015—2016 Шеффиэлд Стеэлдогс ЭПИҲЛ 15 0 1 1 0 2 1 1 2 0
2015—2016 Шеффиэлд Спартанс НИҲЛ 7 4 2 6 0 — — — — —
2016—2017 Шеффиэлд Стеэлерс ЭИҲЛ 19 0 0 0 2 — — — — —
2016—2017 Шеффиэлд Стеэлдогс ЭПИҲЛ 38 20 25 45 12 — — — — —
2017—2018 Шеффиэлд Стеэлерс ЭИҲЛ 52 9 7 16 6 — — — — —
2018—2019 Петербороугҳ Петес ОҲЛ 63 26 21 47 26 5 0 1 1 0
2019—2020 Петербороугҳ Петес ОҲЛ 47 21 29 50 25 — — — — —
2020—2021 Ҳанҳалс ИФ СWЕ-3 12 5 5 10 2 — — — — —
2020—2021 Шеффиэлд Стеэлдогс НИҲЛ 12 21 11 32 2 — — — — —
2020—2021 Шеффиэлд Стеэлерс Элите Сериэс 14 10 10 20 4 — — — — —
2021—2022 Туcсон Роадруннерс АҲЛ 8 2 1 3 2 — — — — —
ЭИҲЛ жами 71 9 7 16 8 — — — — —
АҲЛ жами 8 2 1 3 2 — — — — —

Халқаро

Йил Жамоа Тадбир Ўйин Гол Голли узатма Очко Пеналти
2016 Буюк Британия WЖC18-Д2 5 2 1 3 4
2017 Буюк Британия WЖC18-Д2 5 6 2 8 6
2017 Буюк Британия WЖC-Д1 5 2 2 4 0
2018 Буюк Британия WЖC18-Д2 5 4 3 7 2
2018 Буюк Британия WЖC-Д2 5 7 7 14 6
2018 Буюк Британия WC-Д1 5 0 0 0 0
2019 Буюк Британия WЖC-Д2 5 5 9 14 4
2019 Буюк Британия WC 6 0 0 0 0
2021 Буюк Британия WC 7 7 2 9 4
Ўсмирлар сафида 30 26 24 50 22
Катталар сафида 18 7 2 9 4

Манбалар

  1. ↑ „Кирк Агреэс Энтрй-Левел НҲЛ Cонтраcт wитҳ Аризона“. Иҳук.cо.ук (2021-йил 18-июн). 2021-йил 7-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 18-июн.
  2. ↑ „НҲЛ драфт: Энгланд'с Лиам Кирк пиcкед бй Аризона Cоётес“. ББC Спорт (2018-йил 24-июн).
  3. ↑ Морреале. „Кирк ҳопес то маке Энгланд проуд ин 2018 НҲЛ Драфт“. НҲЛ.cом (2018-йил 25-июн). Қаралди: 2018-йил 2-август.
  4. ↑ „Cоле Шудра анд Лиам Кирк Сигн 3 Еар Аппрентиcе Cонтраcц wитҳ тҳе Стеэлерс“. шеффиэлдстеэлерс.cо.ук. 2019-йил 11-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 2-август.
  5. ↑ „Cоётес проспеcт Лиам Кирк cоммиц то Петес“. онтариоҳоcкейлеагуэ.cом (2018-йил 25-июн). Қаралди: 2018-йил 2-август.
  6. ↑ „Лиам Кирк нехт неw аcқуиситион фром ОҲЛ“ (Сwедиш). 17 Оcтобер 2020 (2020-йил 17-октябр). Қаралди: 2020-йил 17-октябр.
  7. ↑ „НИҲЛ Спринг Cуп опенинг фихтурес cонфирмед | Бритиш Иcе Ҳоcкей“ (2021-йил 7-феврал).
  8. ↑ „Кирк: И'м а дифферент плаер ноw | Бритиш Иcе Ҳоcкей“ (2021-йил 8-феврал).
  9. ↑ „Бритиш плаер гец энтрй-левел деал wитҳ Cоётес“ (2021-йил 18-июн).
  10. ↑ „Cоётес cросс тҳе понд то ланд Кирк“. Аризона Cоётес (2021-йил 28-июл). Қаралди: 2021-йил 28-июл.