Халқни йўллатувчи эркинлик, Эжен Делакруа, 1830-йил, Лувр

Либерализм (франсузча: либéралисме) — одамларнинг ўзини, хатти-ҳаракатларини, мулкини бошқаришда эркин деган нуқтаи назарга асосланган фалсафий, иқтисодий ва сиёсий дунёқараш, назария. Либерализм ХВИИ-ХВИИИ асрларда Европа мамлакатларида юзага келган, у Жон Локк, Адам Смит, Шарл Луи Монтеске ва бошқаларнинг мутлақ ҳокимиятга қарши қаратилган назарияларига асосланади. Либерализм ғоялари биринчи бор АҚСҲ Конституцияси (1787) ҳамда „Инсон ва фуқаро ҳуқуқлари декларацияси“да (1789) мужассам бўлган. ХИХ аср ва ХХ аср бошларида либерализмнинг фуқаролик жамияти, шахс ҳуқуқлари ва эркинликлари, ҳуқуқий давлат, демократик сиёсий муассасалар, хусусий тадбиркорлик ва тижорат эркинлигига оид асосий қоидалари шаклланган. Ҳозир либерализм ғояларига кўра, эркин бозор механизми самарали иқтисодий фаолият юритиш, ижтимоий ва иқтисодий жараёнларни тартибга солиб туриш учун энг қулай шарт-шароит яратади; айни чоғда бозор ва рақобатчилик нормал шароитда ривожланиши учун бу соҳага давлатнинг мунтазам равишда аралашуви зарур. ХХ аср охирида либерализм, консерватизм ва социал-демократия ғоялари бир-бирига яқинлашди.[1]

Либерализмнинг асосий принсиплари

Либерализм
Г'оялари
Эркинлик
Капитализм · Бозор
Инсон хуқуқлари
Қонун устиворлиги
Ижтимоий шартнома
Тенглик · Миллат
Плюрализм · Демократия
Ички оқимлари
Либертарианлик
Неолиберализм
Ижтимоий либерализм

Мукаммал либерал жамият бу ҳар ким учун эркин ҳаракат қилиш имкониятини берувчи, муҳим сиёсий маълумотлар билан эркин алмашувчи, давлат ва дин ҳокимиятини чекловчи, қонун устиворлигини таъминловчи, шахсий мулк ва эркин тадбиркорлик мавжуд жамиятдир. Либерализм жамият, давлат, ҳаёт тарзи учун асос бўлган кўпгина эски дунёқарашларни бекор қилди. Жумладан, ҳукмдорларнинг илоҳий ҳуқуқлари ва диннинг ягона билим манбаи каби ҳолатлардан воз кечилди. Либерализм фундаментал принсиплари қуйидагиларни ўз ичига олади: ҳар ким учун яшаш, шахсий эркинлик ва мулк эгалиги ҳуқуқи; қонун олдида ҳамманинг тенглиги; эркин бозор иқтисодиёти; эркин ва рост сайловда танланувчи ҳукумат; давлат бошқарувининг ойдинлиги. Шу билан бирга ҳукуматнинг асосий функцияси ушбу ҳолатларни таъминлашдан иборатдир. Замонавий кўринишда либерализм камчиликнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи, плюрализм ва демократик бошқарувга асосланган очиқ жамиятни кўзда тутади. Баъзи замонавий нуқтаи назарларда давлат бошқарувини кенгайтириш мумкин деб қаралади. Бунинг сабаби фуқароларнинг ўз имкониятларида тенглигини, маълумот олиши ва фойда кўришидаги фарқни қисқартиришни таъминлашдан иборатдир. Бундай қараш тарафдорлари давлат ўз мажбуриятларини бажаришида барчанинг муваффақиятини таъминлаши лозимлигини кўрсатишади. Жумладан ишсизларга ёрдам бериш, бошпанасизлар учун жой бериш ва текин тиббий хизмат кўрсатиш давлат мажбуриятларидан биридир.

Либералларнинг қарашларига биноан ҳукумат ўз қарамоғидаги инсонларнинг қизиқишларини кўзда тутиб фаолият кўрсатиши лозим, давлатнинг сиёсий бошқаруви кўпчиликнинг розилиги билан амалга оширилиши керак. Ҳозир либералларнинг талабларига энг яқин давлат бошқарув тизими либерал демократиядир.

Кўриб чиқиш

Этимология ва тарихий ишлатилиши

"Либерал" сўзи лотинча: либер („эркин“) деган сўздан келиб чиқади. Тит Ливий „Рим шаҳри асосланиши вақтидан тарихи“ китобида плебейлар ва патрицийлар орасидаги синфлараро эркинлик учун курашни эслатиб ўтади. Марк Аврелий ўзининг „Фикр юритишларида“ „барча учун тенг қонун қабул қилинган, барчанинг тенглиги тан олинган ва сўз эркинлиги мавжуд давлат; шунингдек, авваламбор ўз қўл остидаги халқ эркинлигини қадрловчи мамлакат“ ҳақида сўз олиб боради. Италияда ренессанс даврида ушбу кураш мустақил шаҳар-давлатлар ва Рим Папаси орасида кўтарила бошлади. Николо Макиавелли „Тит Ливийнинг биринчи декадаси ҳақида ўйлар“ асарида республиканча бошқарув принсипларини таърифлайди. Англияда Жон Локк ва Франсияда маърифатпарварлар эркинлик учун курашни инсон ҳуқуқлари тушунчаси асосида таърифлашди.

Франсия республикаси давлат мухри. Бошдан ёғувчи нур қадимги юнон худоси Гелиосдан олинган.

АҚСҲ мустақиллиги учун уруш натижасида либерал давлат ҳақидаги қарашларга таянган дастлабки конституция ишлаб чиқилди. Бунда айниқса давлат бошқаруви доим бошқарилувчилар розилиги билан амалга оширилишига урғу берилди. Франсия буржуазияси ҳам буюк франсуз революцияси вақтида либерал принсипларга таянувчи ҳукумат яратишга ҳаракат қилди. „Либерал“ сўзининг сиёсий йўналиш тарафдорларига нисбатан, дастлаб, абсолютизмга қарши бўлган Испания (1812 й.) конституцияси муаллифлари ишлатган бўлиши керак. ХВИИИ асрдан бошлаб либерализм деярли барча ривожланган давалтларда асосий ғояга айланди.

Либерал фикрларни амалга оширишдаги дастлабки ҳаракатлар қисман натижа берарди, баъзида умуман қарама-қарши ҳолатларга олиб келарди (масалан, диктатураларнинг пайдо бўлиши). Тенглик ва эркинлик шиорларидан авантйристлар фойдаланишарди. Либерализмни турлича талқин қилувчилар орасида жиддий бахслар юзага келарди. Урушлар, инқилоблар, иқтисодий инқирозлар ғояларга ишончни йўқотарди. Шу каби сабаблар туфайли либералисм турли даврларда турлича талқин қилинди. Вақт ўтиши билан барча қарашлар тартиблаштирилди ва натижада энг кенг тарқалган давлат бошқарув тизимларидан бири — либерал демократия юзага келди.

Либерализм шакллари

Дастлаб либерализм барча ҳуқуқлар жисмоний ва юридик шахслар қўлида бўлиши керак, давлат эса шу ҳуқуқларни ҳимоя қилиш учун мавжуд бўлиши лозим деган ҳолатдан келиб чиқарди (классик либерализм). Замонавий либерализм классик талқин чегараларини анча кенгайтирди ва ҳозир кўпгина оқимларни ўз ичига олади. Бу оқимлар орасида қарама-қаршиликлар ва ҳатто тўқнашувлар мавжуд. Бу оқимлар, жумладан „Инсон ҳуқуқлари декларациясида“ кўрсатиб ўтилган. Атамаларни аниқлаштириш мақсадида ушбу мақолада „сиёсий либерализм“ — демократия учун ва абсолютизм ёки авторитаризмга қарши кураш; „иқтисодий либерализм“ — шахсий мулк эгалиги учун ва давлат бошқарувига қарши ҳаракат; „маданий либерализм“ — шахс эркинлигини ҳимоя қилиш ва унга ватанпарварлик ёки диний дунёқараш томонидан ҳиёнат қилмаслик; „ижтимоий либерализм“ — имкониятларнинг тенглиги ва иқтисодий эксплуатация қарши маъноларида ишлатилади. Замонавий либерализм ривожланган давлатларда барча либерализм шаклларини қўшилишидан иборатдир. Учинчи дунё давлатлари орасида асосан соғлом яшаш муҳити ва колониализмга қарши „оғалик либерализми“ кенг тарқалган.

Сиёсий либерализм

Сиёсий либерализм — алоҳида шахслар қонун ва жамият асоси хисобланади, ижтимоий институтлар индивидуумларни реал ҳокимият билан таъминлаш учун мавжуд деб таъкидловчи қараш. Англиянинг Буюк эркинлик хартияси (1215-йил) баъзи шахс ҳуқуқларининг монархдан кенгроқ доирада қўлланиши намунасидир. Бунда асосий ҳолат ижтимоий шартномадан иборатдир. Унга биноан, фуқаролар ўзлари қонун яратишади ва ўзлари шу қонунга бўй сунишади. Қонун устуворлигига алоҳида урғу берилади. Замонавий либерализм, шунингдек, жинси, ижимоий келиб чиқиши, миллати, эътиқоди ва хоказолардан қатъий назар овоз бериш ҳуқуқини ўз ичига олади.

Иқтисодий либерализм 

Иқтисодий ёки классик либерализм мулк эгалиги ҳуқуқи ва шартнома эркинлигини ҳимоя қилади. Бу либерализм шаклининг шиори „эркин хусусий корхонадир“. Давлатни аралашмаслик принсипига (лаиссез-фаире) асосланган капитализм муқобил деб билинади, бунда давлат субсидияси ва савдо учун юридик чекланувларни бекор қилиш кўзда тутилади. Иқтисодий либераллар бозор давлат бошқарувига мухтож эмас деб таъкидлашади. Уларнинг баъзилари давлат монополия ва картелларни назорат қилиши мумкин деса, бошқалар монополиялар айнан давлат фаолияти туфайли юзага келади дейишади. Иқтисодий либерализм товар ва хизматлар нархи индивидуумларнинг эркин танлови, яъни бозор кучлари билан шаклланиши лозим деб таъкидлашади. Баъзилар бозор кучларини хавфсизлик ёки суд тизими каби ананавий давлат фаолияти доирасига ҳам таъсир ўтказишига йўл қўйишади. Иқтисодий либерализм, шартномалар тузишда юзага келадиган иқтисодий тенгсизликни, рақобатнинг табиий натижаси деб қарайди. Ҳозир либерализмнинг бу шакли либертианликда яққол намоён бўлган. Бошқа кўринишлари монархизм ва анархо-капитализмдир. (Қаранг: неолиберализм, либерализация).

Маданий либерализм

Маданий либерализм эътиборини дастлаб онг ва ҳаёт тарзига оид шахс эркинлигига қаратади; жинс, эътиқод, академик эркинлик, давлатни шахсий ишга аралашишидан ҳомоялаш каби муаммоларни ўз ичига олади. Жон Стюарт Милл ўзининг „Эркинлик ҳақида“ эссесида қуйидагини таъкидлайди: „Одамалрнинг мустақил ёки гуруҳда бўлиб бошқаларни фаолиятига аралашишининг ягона мақсади — ўз-ўзини ҳимоя қилишдир. Сивилизациялашган жамият аъзоси устидан ҳукм ўтказиш фақат бошқаларга зиён етказмаслик мақсадидагина амалга оширилиши мумкин“. Маданий либерализм у ёки бу даражада давлатнинг адабиёт ва сан'ат, илмий гуруҳлар фаолияти, қимор о'йинлар, фоҳишабозлик, жинсий алоқага кириш ёши, аборт, контрацептив воситалардан фойдаланиш, эвтаназия, алкогол ичимликлар ва гиёҳванд воситалар қабул қилиш каби соҳаларни бошқаришига эътироз қилишади. Хозирги кунда Нидерландия маданий либерализм энг юқори даражасида бўлган давлат бўлиши керак…

Ижтимоий либерализм

Ижтимоий либерализм ХИХ аср охирида утилитаризм таъсири остида юзага келди. Баъзи либераллар, тўлиқ ёки қисман, марксизм ва ижтимоий эксплуатация назариясини қабул қилишди ва давлат ижтимоий адолатни тиклаш учун ўз ҳокимиятидан фойдаланиши лозим деган хулосага келишди. Жон Дюи ва Мортимер Адлер каби баъзи файласуфлар барча индивидуумлар, жамият асоси сифатида, ўз қобилиятларини амалга ошириш учун маълумот олиш, иқтисодий имкониятлар, ташқи зиён етказувчи таъсирлардан ҳимоя каби муҳим эхтиёжлар билан таъминланиши керак деб кўрсатишди. Бундай жамият таъминловчи позитив ҳуқуқ, аралашмасликка асосланган, негатив ҳуқуқдан тубдан фарг қилади. Ижтимоий либерализм тарафдорлари негатив ҳуқуқни адолатли амалга ошириш учун фуқароларга позитив ҳуқуқлар кафолати берилиши зарурдир деб таъкидлашади, чунки амалда кам таъминланган аҳоли яшаб қолиш мақсадида баъзи ҳуқуқларидан воз кечади, судлар эса бойлар томонига ён босади. Ижтимоий либерализм иқтисодий рақобатга баъзи чекланишлар киритишни қўллаб қувватлайди. У, шунингдек, ҳукуматдан қобилиятлилар ривожланиши учун шароит яратиш, бош кўтаришларни олдини олиш ва умумий муваффақиятга эришиш учун аҳолини (солиқлар ёрдамида) ижтимоий ҳимоя қилишини кутади.

Иқтисодий ва ижтимоий либерализм орасида фундаментал қарама-қаршилик мавжуд. Иқтисодий либераллар позитив ҳуқуқлар негатив ҳуқуқларни бузилишига олиб келади ва, демак, уларга йўл қўйиш мумкин эмас деб хисоблашади. Улар давлат функцияларини асосан хавфсизлик, мудофа ва суд ҳокимияти билан чекланган деб кўришади. Ижтимоий либераллар эса давлатнинг асосий функцияси ижтимоий ҳимоядан иборат ва ўз ичига қуйидагиларни олади дейишади: ночорларни озиқ-овқат ва бошпана билан таъминлаш, тиббий ёрдам, ўрта таълим, нафақа билан таъминлаш, жиноятчиликни олдини олиш, болалар, ногиронлар ва кексаларга қараш, табиий офат қурбонларига ёрдам бериш, камчиликни ҳимоя қилиш, фан ва санъатни ҳимоя қилиш. Бундай услуб ҳукуматга кенг чекланишлар қўйиш имкониятини йўқотади. Иқтисодий ва ижтимоий либерализм, гарчи шахсий эркинлкка эришиш бўлган ягона мақсадга интилсада, лекин уни амалга ошириш воситаларида тубдан фарқ қилади. Ўнг ва консерватив оқимлар иқтисодий либерализмга таяниб, маданаий либерализмга инкор қилишади. Чап оқимлар, асосан, маданий ва ижтимоий либерализмга урғу беришади. Баъзи тадқиқотчилар позитив ва негатив ҳуқуқларни қарама-қарши қўйиш сунъий ва ноўрин деб кўрсатишади, чунки „негатив“ ҳуқуқларни таъминлаш ўз навбатида жамиятдан манбалар талаб қилади (масалан, мулк эгалиги ҳуқуқини таъминлаш учун юридик аппаратдан фойдаланиш).

Оғалик либерализми

Оғалик ёки фратернитар либерализм (халқлар оғалиги) урушдаб кейин учинчи дунё давлатларининг колониализмга қарши кураши натижасида пайдо бўлди. Бугунги кунда у ҳуқуқий норма сифатида эмас балки кўпроқ турли интилишлар билан боғлиқдир. Унинг мақсади бошқарув, моддий бойликлар ва технологияларни ривожланган давлатлар қўл остида бўлишига қарши курашдан иборат. Бу оқим тарафдорлари тинчлик, ўз ўзини аниқлаш, иқтисодий ривожланиш ва умуминсоний бойликалрга (табиий бойликлар, илм-фан ютуқлари, маданий бойликалар) жамиятнинг коллектив ҳуқуқи бор деб таъкидлашади. Оғалик либерализми, шунингдек, дунё экологик ахволи ва гуманитар ёрдамга ўз эътиборини жалб қилади.

Барча юқорида кўрсатиб ўтилган либерализм шакллари давлат ва шахслар жавобгарлиги орасида баланс бўлиши лозим, давлат функциялари шахсий сектор бажара олмайдиган масалалар билангина чекланиши кераклигини кўзда тутади. Либерализмнинг барча шакллари инсоний қадриятларни ва шахсий эркинликни ҳуқуқий ҳимоя қилишга қаратилган ва шахсларнинг хатти-ҳаракатларига қўйилган чекланишларни бекор қилиш жамиятни яхшиланишига олиб келади деб таъкидлайди.

Либерал фикрнинг ривожланиши

Манбалари

Шахсий эркинликка интилиш барча даврларда ҳамма халқлар учун хос бўлган. Масалан, ХВ асрда Флоренсия ва Венеция шаҳар-давлатлари тузилиши ўз ичига ҳуқуқий давлат ва демократия элементлари ҳамда эркин тадбиркорлик принсипларини олган.

Либерализм ғоя сифатида гуманизмга таянади. У Ренессанс даврида католик черков ҳокимиятига қарши чиқди (бунинг оқибатида, жумладан, Нидерландия буржуа революцияси юз берди) ҳамда Англияда Ажойиб революция (1688 й.) натижасида Вигларнинг қиролни сайлаш ҳуқуқига эга бўлишига олиб келди. Охирги воқеа оқибатида бош ҳокимият халқ қўлида бўлиши керак деган нуқтаи назарлар пайдо бўла бошлади. Бироқ асл либерал оқимлар Ойдинланиш даврида Франсия, Англия ва колониал Америкада юзага келди. Уларга қаршилар абсолют монархия, меркантелизм, ортодоксал дин ва клерикализм эди. Бу либерал ҳаракатлар биринчи бўлиб инсон ҳуқуқларига конституционализм ва эркин сайлов йўли билан бошқариш тушунчаларига таяниб таъриф беришди.

Жон Локк

Эркин шахслар барқарор жамият асоси бўлиши мумкин деган фикрни дастлаб Жон Локк олға сурди. Унинг „Бошқарув ҳақида иккита трактат“[2](1690-йил) асари иккита либерал принсипни асослаб берди: шахсий мулк эгалиги ва эътиқод эркинлигини ўз ичига олувчи интеллектуал эркинлик. Унинг назарияси асоси бўлиб яшаш, шахсий эркинлик ва шахсий мулк эгалиги каби табиий ҳуқуқлар хизмат қилади. Фуқаролар жамият аъзоси сифатида ижтимоий шартнома тузишади; унга асосан улар табиий эркинликларини ҳимоя қилувчи ҳукумат фойдасига ўз ҳокимиятларидан кечишади. Ўз қарашларида Локк буржуазияни ҳимоя қилган бўлиб, эътиқод эркинлигини католиклар учун ва инсон эркинлигини хизматкорлар учун тарғиб қилмаган. Локк шунингдек демократияни қўллаб қувватламаган. Шунга қарамасдан, унинг баъзи ғоялари америка ва франсуз революциялари асоси бўлиб хизмат қилди.

Европа континентида қонун олдида барча, ҳатто олий ҳукмдор ҳам тенг деган доктринани ривожлантириш билан Шарл Луи Монтеске шуғулланди. Давлат ҳокимиятини чеклантирувчи асосий услуб деб, Монтеске, ҳукумат бўлиниши ва федерализмни хисоблади. Унинг тарафдорлари бўлган иқтисодчилар Жан-Батист Сей ва Дестют де Траси давлатни иқтисодга аралашмаслик принсипини тарғибот қилишди. Ойдинлаштириш даври доноларидан икки киши либерализмга энг катта таъсир кўрсатишди: конституцион монархия тарафдори бўлган Волтер ва табиий эркинлик ғоясини ривожлантирган Жан Жак Руссо. Бу икки файласуф шахснинг табиий эркинлигини чеклаш мумкин, лекин унинг мазмунини йўқотиш мумкин эмас деган нуқтаи назарни турли шаклларда ҳимоя қилишди. Волтер диний сабр-тоқат муҳимлиги ва инсонни камситишга йўл қўймасликни алоҳида таъкидлади.

Жан Жак Руссо

„Ижтимоий шартнома ҳақида“ (1762 й.) трактатида Руссо бу концепцияга янгича таъриф берди. У кўпгина одамлар мулк эгаси бўлмасдан жамият аъзоси бўлиши, яъни ижтимоий шартнома фақатгина мулк эгалари ҳуқуқларини мустахкамлашига эътиборни жалб қилди. Бу шартнома легитим бўлиши учун инсон ўз эркинлиги ўрнига фақат жамият таъминлаб бера оладиган манбалардан фойдалана олиши лозим. Руссо бундай манбалардан бири инсонни муваффақиятга эришишига ёрдам берадиган ва уни қонунга бўй сунадиган фуқаро қилувчи таълимдир деб хисоблайди. Бошқа манба бўлиб шахсни ўз миллатига ва миллий эхтиёжларига тегишлилиги сифатида намоён бўладиган коллектив республиканча эркинлик хизмат қилади. Бунинг оқибатида, маълумотли инсон ўз эркинлигини ўзи чеклайди, чунки бу унинг қизиқишидадир. Миллатнинг бир бутун бўлиб иродасини намоён қилиши халқнинг ўз ўзини аниқлашидагина юзага келади. Шундай қилиб, ижтимоий шартнома миллий розилик, миллий ирода ва миллий бирликка олиб келади. Бу ғоялар Франсия революцияси давридаги Миллий мажлис декларацияси ҳамда Бенжамин Франклин ва Томас Жеферсон каби америка либерализм арбоблари дунёқарашининг асоси бўлди.

Франсуз маърифатпарварлари билан биргаликда либерализмга Девид Юм, Иммануил Кант ва Адам Смит катта хисса қўшишди. Девид Юм инсон хатти-ҳаракатидаги фундаментал (табиий) қонунлар маънавий нормаларга бўй сундуради, уларни чеклаш ёки йўқ қилиш мумкин эмас деб таъкидлайди. Унинг нуқтаи назарлари таъсири остида Кант, динга ёндошмасдан, инсон ҳуқуқларига маънавий асос берди. Унинг дунёқарашига биноан, бу ҳуқуқлар табиий қонунлар ва обектив хақиқатга асосланади.

Адам Смит

Адам Смит маънавий ҳаёт ҳамда иқтисодий фаолият давлат бошқарувисиз мавжуд бўлиши мумкин деган ғояни ривожлантирди ва ўз ташаббусини эркин намоён қила оладиган миллатлар энг қувватли бўлишини таъкидлади. У феодал ва меркантил бошқариш, патентлар ва давлат протекцияси туфайли вужудга келган монополиялардан воз кечишга чақирди. „Ма'навий туйг'улар назарияси“ (1759 й.) асарида у мотивация назариясини ривожлантриб, шахсий моддий қизиқиш қандай қилиб бошқарилмайдиган жамиятдаги тартиб билан уйғунликда мавжуд бўлишини кўрсатди. „Миллатлар бойлигининг табиати ва сабабларини тадқиқ қилиш“ (1759 й.) асарида у баъзи шароитларда эркин бозор ўз ўзини бошқариш қобилияти мавжуд ва турли чекланишлар қўйилган бозорга нисбатан кўпроқ натижага эришади деб таъкидлайди. Ҳукуматни у фойда кўзламайдиган фаолият, масалан, қонунни ҳимоя қилиш билан шуғулланишга йўллатди. Унинг солиқлар ҳақидаги назарияси солиқлар иқтисодга зиён етказмаслиги лозим ва солиқлар ҳажми (фоизи) доимий бўлиши керак деган ҳолатлардан иборатдир.

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  2. ↑ Тwо Треатисес он Говернмент, 2002-07-13да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2002-07-13