Libix qonuni


Либих қонуни, минимум қоидаси — организмларнинг тарқалиши ва миқдорий ривожланишида экологик омилларнинг аҳамиятини белгиловчи тамойиллардан бири. Немис кимёгари Ю. Либих (1803—73) томонидан қишлоқ хўжалиги экинлари учун ишлаб чиқилган (1840). Юстус фон Либих кўрсатишича, минимум миқдорда бўлган модда ҳосилдорликни бошқариб, унинг миқдори ва доимийлигини белгилаб беради. Бунда тупроқда жуда оз бўладиган ва миқдори ўзгариб турадиган, аммо ҳаёт учун жуда муҳим бўлган моддаларнинг чекловчи таъсири назарда тутилади. Кейинчалик бу қоида кенгроқ талқин қилина бошланди ва бошқа омиллар (мас, ҳарорат, ёруғлик, намлик ва бошқалар)га нисбатан ҳам қўлланди [1]
Яна қаранг
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |