Лидиcе

Лидице (чехча: Lidice, олмонча: Лидитз ) — Кладно шаҳри (Чехия)нинг жануби-шарқида жойлашган шахтёрларнинг тарихий шаҳарчаси. Иккинчи жаҳон уруши даврида немис фашист босқинчилари Л. аҳолисини Чехословакия протектори (ҳомийси) Р. Гейдрихга суиқасд уюштирган чехословак ватанпарварларини яширганликда айблаб, 1942-йил 10-июнда Л.га ўт қўйиб, уни ер билан яксон қилганлар. 15 ёшдан ошган барча эркаклар отилган, болалар ва аёллар конслагерларга жўнатилган. Л. номи Чехословакиянинг аҳоли пунктлари рўйхатидан ўчириб ташланган. Чехословакия босқинчилардан озод этилгач (1945), Л. ўрнида музей ташкил этилган, унга яқин жойда янги Л. шаҳарчаси қурилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил