Lidiya
Лидия — Кичик Осиёнинг ғарбидаги тарихий вилоят. Асосан, Герм ва Меандр дарёлари водийсида жойлашган. М. орқали Шарққа муҳим савдо йўллари ўтган. Лидияликлар Кичик Осиёга кўчиб келган турли элатлар таъсирига учрамай, анъанавий турмуш тарзларини сақлаб қолишган. Фригия давлати парчалангач, лидияликларнинг роли кучайган. Улар киммерийларниит ҳукмронлигидан халос бўлиб, азалдан савдо ва маданий алоқада бўлиб келган Кичик Осиёнинг ғарбий қирғоғида жойлашган юнон шаҳарларини бўй-сундирганлар. Сарди шаҳри Л.нинг пойтахти, ҳукмрон сулола эса — Мермнадлар бўлган (подшохлар Гигес, Алиатт, Крез). Бу сулола вакиллари ўз ҳокимиятларини Кичик Осиёнинг шарқига, Галис дарёсига қадар ёйганлар. 547 йил форслар шоҳи Кир ИИ Л. подшоси Крезни мағлубиятга учратган ва Л. Ахоманийлар давлатиннит сатрапиясига айланган. Л. зодагонлари савдо муносабатлари жуда тараққий этганлиги ва мамлакатда бой олтин конлари мавжудлиги туфайли улкан бойликка эга бўлишган. Тарихда лидияликлар биринчи бўлиб танга зарб этишган — деб ҳисобланади. Милоддан аввалги 334 й. Л. Александр салтанати, Салавкийлар давлати, Пергам ва Рим империяси таркибига (Осиё вилоятининг бир қисмини ташкил этган) кирган. Геродотнинг ёзишича, лидияликларнинг бир қисми Этрурияга кўчиб кетган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |