Lidiya Bat
Лидия Григоревна Бат (1900—1985) — рус ёзувчиси ва танқидчиси. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1970). Ижодини ҳиюя, очерк ва тақризлар ёзишдан бошлаган, кейинроқ қиссалар ёзган. А. И. Дейч билан ҳамкорликда ёзган икки қиссаси: "Фритоф Нансен" (1936), "Тарас Шевченко" (1939) дан сўнг "Буюк истеъдод" (1958), "Ҳақиқат учун раҳмат" (1961), "Денгиз ҳайқиради" (1967), "Унутилмас учрашувлар" (1970) каби асарларни яратди. Унинг ўзбек халқи ҳаёти ва адабиёти билан яқин алоқаси Тошкентда (1942 — 44) яшаган йилларида бошланган. Алишер Навоий ҳаёти ва ижодига бағишланган "Ҳаёт бўстони" (1948) қиссаси Б. адабий фаолиятида муҳим ўрин тутади. Ҳамза, Ғ. Ғулом, Ҳ. Олимжон, А. Қахҳор, Зулфия, А. Мухтор ва бошқа ижоди ҳақида мақолалар, очерклар, тақризлар ёзган. М. Қўшжонов билан ҳамкорлиқда яратган "Ойбек" (1966) танқидий-биографик очерки ўзбек адабиёти тараққиётига салмоқди ҳисса бўлиб қўшилган. И. Султонов билан ҳамкорлиқса Ҳамзанинг "Майсаранинг иши", "Паранжи сирлари" (1951), В. Смирнова билан ҳамкорликда Абдулла Қодирийнинг "Ўтган кунлар" (1958), "Меҳробдан чаён" (1961) асарларини рус тилига таржима қилган.
| Лидия Григоревна Бат | |
|---|---|
| Асл исми | Лидия Григорьевна Бать |
| Таваллуди |
1897 ёки 1900-йил 5 (17) май |
| Вафоти |
1980-йил 10-январ Москва, СССР |
| Фуқаролиги | Россия империяси, СССР |
| Мукофотлари | Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган маданият ходими |
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |