Лига — нота ёзувидат ёйсимон белги. Турли баландликдаги бир неча товушни бир-бирига боглаб, ёндош мусиқа тузилмаларидан ажратиб, узлуксиз ижро этишни, шунингдек, бир баландликдаги қўшни ноталар давомийлигини бирлаштириб оширишни, вокал мусиқада эса бир бўғин билан ижро этиладиган товушларни кўрсатади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил