Лигроин (оғир бензин) — парафин, нафтен ва ароматик углеводородлар аралашмаси. Нефт ёки нефт-газ конденсатидан 120—240° да дистиллясия усулида ажратиб олинади. Рангсиз, тиниқ ёки сарғиш суюқлик. Зичлиги 785—795 кг/м3. Дизел ёнилғиси, эритувчи, гидравлик суюқлик сифатида ишлатилади. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил