Ligustra
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Лигустра (Лигуструм) — зайтундошлар оиласига мансуб бута ва пакана дарахтлар туркуми. 35 (баъзи маълумотларда 50) тури бор. Кўпчилиги Осиёнинг тропик ва субтропик қисмида усади. Оддий Л. (Л.вулгарис) Ўрта Осиёда ўстирилади. Бўйи 2–5 м, барглари оддий, қисқа бандли, ялтироқ, чўзиқ ёки наштарсимон, новдада қарама-қарши жойлашган. Гули икки жинсли, оқ ёки сарғиш тусда, шакли во-ронкасимон, гулбарги 4 та. Меваси қора ёки тўқ кўк, резавор. Май—июнда гуллаб, август — сентабрда мева тугади. Л. манзарали ўсимлик. Кўпчилик мамлакатларда, жумладан, Ўзбекистонда ҳам, асосан, яшил девор ҳосил қилиш учун экилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |