Бéнéдиcтине — анъанавий франсуз ўсимликлар ликёри.
Лиcор Беирãо — анъанавий португал зираворлар ликёри

Ликёр (франсузча: лиқуэур, лотинча: лиқуор — суюқлик) — кучли спиртли ичимлик. Таркибида 20% дан 35% гача қанд, 45% гача (ҳажмига нисбатан) спирт бўлади. Дастлаб, Голландияда пайдо бўлган. Қадимги хушбўй ликёр тайёрлаш рецептларини турли мамлакатларда монахлар ва аптекарлар турли шифобахш ўтлар, илдизлар, ўсимлик гуллари ва меваларидан тайёрлашган. Уни тайёрлаш усуллари сир сақланган. Кучли десерт ва кремли ликёрлар бор. Ликёр тайёрлаш учун таркибида қанди кўп (24—26%) бўлган узум навлари ишлатилади, қанди кам бўлганига эса консентрланган узум шарбати қўшилади. Ликёр меваларнинг спиртланган шарбатидан, хушбўй ўтлар, илдизлар, уруғлар, барглар, гуллар, ситрус меваларининг пўстлоқлари, дуккаклар (кофе, какао), дориворлар (долчин ва бошқалар), эфир мойларининг спиртдаги эритмалари ва бошқалардан ҳам тайёрланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар