Lily Castel
Лилй Cастел (асл исми Алиcе ван Аcкер; 1937-йил 10-апрелда туғилган) — белгиялик хонанда. У энг аввало Жаcқуэс Раймонд билан биргаликда „Эуривисион-1971“ танловида иштирок этгани билан танилган.
Лилй Cастел | |
|---|---|
![]() | |
| Таваллуди |
Алиcе ван Аcкер 1937-йил 10-апрел Гент, Белгия |
| Келиб чиқиши | Гент, Белгия |
| Жанрлар | Поп |
| Ҳамкорлиги | Жаcқуэс Раймонд |
Карераси
Cастел ижодий фаолиятини раққоса сифатида бошлаган. У 1958-йилда „Онтдек де Стер“ телевизион истеъдодлар танловида иштирок этиш учун саралашдан ўтган. Шундан сўнг турли оркестрлар билан мунтазам равишда қўшиқ ижро этган ҳамда 1960-йиллар давомида телекўрсатувларда қатнашган ва халқаро саҳналарда, жумладан, „Сопот Халқаро Қўшиқ Фестивали“да ҳам чиқиш қилган. 1970-йилда эса аввалги "„Эуровисион“ иштирокчиси Лизе Марке билан биргаликда гастрол сафарида қатнашган[1].
Жаcқуэс Раймонд, Анн Чристй, Ниcоле Жосй ва Ҳуго Делтас билан бирга Cастел 1968-йил 12–18-июл кунлари Брюсселдаги Кнокке-ле-Зоуте казиносида ўтказилган „Европа Қўшиқ Кубоги“ танловининг 10-мавсумида Белгия шарафини ҳимоя қилиши белгиланган жамоа таркибидан ўрин олган[2].
1969-йилда Cастел Барбара Рускиннинг „Гентлемен Плеасе“ қўшиғини ёзиб олган ҳамда ушбу асар Деccа ёрлиғи остида нашр этилган[3].
Эуровисион
1971-йилда Белгиянинг „Эуривисион-1971“ учун саралаш жараёнида Ниcоле & Ҳуго ижросидаги „Гоэиэморген, морген“ („Хайрли тонг, тонг“) қўшиғи ишончли ғалабага эришган ҳамда 3-апрел куни Дублинда ўтказилиши белгиланган танловда мамлакат вакили сифатида иштирок этиши режалаштирилган[4]. Бироқ мусобақа бошланишига бир ҳафтадан кам вақт қолганида Ниcоле сариқ касаллиги билан оғриб қолганлиги сабабли дуэт иштирокдан воз кечишга мажбур бўлган. Сўнгги дақиқадаги ўринбосар сифатида БРТ томонидан Cастел ҳамда Белгиянинг 1963-йилги „Эуривисион-1963“ иштирокчиси Жаcқуэс Раймонд жалб этилган[5]. Тайёрланиш жараёни жуда қисқа муддатда кечган, айниқса Дублин шаҳрига етиб келгач, Гаиэтй Тҳеатре саҳна тузилиши олдиндан машқ қилинган саҳна ҳаракатларига мос келмаслиги аниқланган. Шунга қарамай, ижрочилар шароитга мос равишда саҳнада муносиб чиқиш қилган, бироқ „Гоэиэморген, морген“ ҳакамлар томонидан етарли даражада қўллаб-қувватланмаган ва 18 иштирокчи орасида 14-ўринни эгаллаган[6][7].
Манбалар
- ↑ интервиэw (Wайбаcк Мачине сайтида 12 Жуне 2011 санасида архивланган) Ҳет Ниэуwсблад — 11 Жулй 2008 (ин Дутч)
- ↑ Биллбоард, Жуне 15, 1968 — Паге 55 Интернатионал Неwс Репорц, Белгиан Теам Ис Чосен фор Сонг Cонтест
- ↑ Ултратоп — Лилй Cастел — Гентлемен плеасе
- ↑ „БЕЛГИАН НАТИОНАЛ ФИНАЛ 1971“. натфиналс.50wебс.cом. Қаралди: 2023-йил 6-январ.
- ↑ „беу.бе“. 2010-йил 23-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-январ.
- ↑ „Эуровисион Сонг Cонтест : Белгиум 1971 : Лилй Cастел & Жаcқуэс Раймонд, Гоэиэ Морген, Морген : ЭСC-Ҳисторй“. www.эсc-ҳисторй.cом. Қаралди: 2023-йил 6-январ.
- ↑ „Гоэиэморген морген, морген“ ат дигилоо.нет
