Lim Men Gik
| Лим Мен Гик | |
|---|---|
| Файл:Лим Мен Гик.пнг | |
| Таваллуди |
13-феврал 1905-йил Килчу уезди, Шимолий Ҳамгёнг провинсияси, Корея |
| Вафоти |
31-август 1975-йил (70 ёшда) Фарғона |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | қишлоқ хўжалиги ходими |
| Фаолият йиллари | 1924—1965 |
| Партияси | КПСС |
| Унвони |
|
| Мукофотлари |
|
Лим Мен Гик, норасмий русча исми Андрей Василевич (1905-йил 13-феврал, Килчу уезди, Шимолий Ҳамгёнг провинсияси, Корея — 1975-йил 31-август, Фарғона, Ўзбекистон ССР) — Ўзбекистон ССР, Наманган вилояти, Задарё туманидаги „Гигант“ колхози раиси[1][2], Социалистик Меҳнат Қаҳрамони (1957).
Таржимайи ҳоли
Лим Мен Гик 1905-йил 13-февралда Кореянинг Шимолий Ҳамгёнг провинсияси, Килчу уездидаги қишлоқ аҳоли пунктларидан бирида деҳқон оиласида таваллуд топган[3]. 1919-йилда у ота-онаси билан Россиянинг Узоқ Шарқига эмиграция қилди. 1923-йилда Олгинск уезди, Алексеевка қишлоғидаги корейс кечки мактабининг 7-синфини тугатган. 1924-йилгача хусусий хўжаликда ёрдамчи бўлиб ишлаган. 1927—1930-йилларда Лим Мен Гик Канск шаҳрида жойлашган Қизил Армиянинг 76-Карелия ўқчи полки таркибида ҳарбий хизматни ўтаган. 1929-йилда КПССга аъзо бўлади. 1930-йилда Сучан туманидаги „Болшевик“ колхозига раис этиб сайланди. 1932-йилдан Талкан бухтасидаги „Трал“ трести базаси директорининг ўринбосари, 1935-йилдан Путятина оролидаги балиқчилик кооперативининг полизчилик бўлими бошлиғи, 1936-йилдан Будённовск туманидаги маркази Владимир-Александровск қишлоғи бўлган „Красний Сучан“ колхозининг раиси бўлган. 1937-йилда Лим Мен Гик Ўзбекистон ССР Фарғона вилоятидаги махсус аҳоли пунктига сургун қилинади. 1937-йилдан Наманган шаҳар коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи бўлган. 1941-йилда эса Задарё тумани, Жомашўй қишлоғидаги „Гигант“ колхозига раис этиб сайланган[1]. Колхозни Фарғона вилоятининг илғор қишлоқ хўжалиги корхоналари қаторига олиб чиқади[2][4]. СССР Олий Совети Президиумининг 1957-йил 11-январдаги фармони билан „Совет пахтачилигини ривожлантиришда эришилган улкан муваффақиятлар, пахта етиштириш ва пахта хомашёсидан юқори ҳосил олишда илм-фан ютуқлари ва илғор тажрибалардан кенг фойдаланганлик учун“ Ленин ордени ҳамда „Ўроқ ва болға“ олтин медали ва Социалистик Меҳнат Қаҳрамони унвони билан тақдирланади[3]. Лим Мен Гик Ўзбекистондаги корейслар орасида биринчи бўлиб ушбу унвонни олган[1].
1959-йилда Ўзбекистон Компартиясининг ХИ қурултойига делегат[3], халқ депутатлари Задарё тумани совети депутати (1952—1960), Тўрақўрғон тумани партия қўмитаси пленуми аъзоси (1949—1953), Задарё туман партия қўмитаси бюроси аъзоси (1957—1960), Наманган вилояти партия қўмитаси пленуми аъзоси (1958—1960) этиб сайланган. 1962—1963-йилларда Наманган тумани Рахмановка қишлоғида ҳудудий колхоз-совхоз ишлаб чиқариш бошқармаси инспектори бўлиб ишлайди, сўнгра яна „Гигант“ колхози раислиги лавозимига қайтиб, 1965-йилгача бу колхозга раҳбарлик қилади. Пенсияга чиққанидан сўнг Фарғонада яшай бошлайди[3].
Вафоти
1975-йил 31-август куни 70 ёшида вафот этади. Наманган шаҳридаги қабристонга дафн этилган.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 И. Решетников. „В Наманганской области отметили 80 лет переселения корейсев в Среднюю Азию“ (рус тилида) (2017-йил 15-сентябр). 2019-йил 17-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 9-июн.
- ↑ 2,0 2,1 „Феномен корейских колхозов“ (рус тилида) (2013-йил 8-август). 2023-йил 24-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 9-июн.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3
Видео-Энциклопедия корё сарам. Герой Социалистического труда Лим Мен Гык. ЁуТубеда
- ↑ „Феномен корейских колхозов“ (рус тилида). Рибак Сахалина газетаси, №31 (2013-йил 8-август). 2021-йил 24-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 9-июн.
Адабиётлар
- Шин Д.В. „Совецкие корейси Герои Социалистического труда“, Алмати: Сервиcе Пресс, 2019
- Пан Н.Г. „Герои Социалистического Труда — казахстанси“, Алма-Ата, 1969—1985, тт. 1-5
- Мен Д.В. Квон Л. А., Ким, „Совецкие корейси Казахстана“, Алмати, 1992
- Ким П.Г. „Корейси Республики Узбекистан“, Ташкент: Узбекистан. 1993
- Кан Г.В. „История корейсев Казахстана“, Алмати: Гилим, 1995
- Ким Г.Н., Мен Д.В. „История и култура корейсев Казахстана“, Алмати: Гилим, 1995
- Ким Б.И. „Корейси Узбекистана. Кто ест кто“, Ташкент, 1999